Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон шакар истеъмоли ўртача бўлган давлатлар қаторига кирди
Ўзбекистонликлар йилига ўртача 17,8 кг шакар истеъмол қилмоқда.
Фото: Fotolia
Ўзбекистон шакар истеъмоли ўртача бўлган давлатлар қаторига киради. Бу ҳақда Landgeist хабар берди.
Портал маълумотларига кўра, Ўзбекистонда йилига аҳоли жон бошига 17,8 кг шакар истеъмол қилинади. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат Туркманистон (18,7 кг), Тожикистон (16,8 кг) ва Япония (17,2 кг) билан бир қатордан жой олган.

Баҳрайн (44,3 кг) аҳоли жон бошига шакар истеъмоли бўйича Осиёда биринчи ўринда туради ва дунёдаги энг юқори кўрсаткичга эга давлатлардан биридир. Ливан (43,4 кг) ва Малайзияда (41,6 кг) ҳам шакар истеъмоли жуда юқори.
Энг паст кўрсаткичлар Мянма (2,9 кг), Шимолий Корея (4,5 кг) ва Бангладешда (6,3 кг) қайд этилган.
Қайд қилинишича, шакар глюкоза шаклида тез энергия беради, у организм томонидан дарҳол ҳазм қилинади ёки кейинчалик фойдаланиш учун сақланади. Бу озиқ-овқат ва ичимликлар таъмига ҳам таъсир қилади. Шу билан бирга, шакарни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш соғлиқ учун бир қатор салбий таъсирларга, масалан, вазн ортиши, тишларнинг парчаланиш хавфи ортиши ва қонда шакар миқдорининг кўпайиши, оқибатда 2-тоифа диабет юзага келиши каби баъзи сурункали касалликларга олиб келиши мумкин.
Маълумотлар нафақат шакар, балки таркибида шакар бўлган бошқа маҳсулотлар асосида ҳам шакллантирилган.
Мавзуга оид
19:32 / 15.12.2025
Киши бошига табиий бойликлар: Саудияда 1 млн, Россияда 520 минг доллар. Ўзбекистонда-чи?
18:58 / 14.12.2025
Ўзбекистонда АҚШ компаниялари билан биргаликда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши мумкин
21:04 / 13.12.2025
Ветнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади
19:17 / 07.12.2025