Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ихтисослаштирилган мактабларида испан тилини ўқитиш йўлга қўйилади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ва Испания Таълим ва касбга ўқитиш вазирлиги ҳамда мутасаддилари иштирокида ВКА шаклида учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Хориж томони испан тилини ўқитишни Ўзбекистон ихтисослаштирилган таълим муассасаларида, хусусан, биринчи галда иқтидорли ўқувчилар таҳсил олаётган Президент ва ижод мактабларида икки тилли бўлимлар дастури, чет тили ўқитувчиларнинг ёрдамчилари дастури, Испания таълим ва касбга ўқитиш вазирлигининг ресурс марказлари фаолиятини жорий қилиш орқали ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишни таклиф этди.
Испания Таълим ва касбга ўқитиш вазирлигининг Халқаро алоқалар ва таълимни хорижда илгари суриш бошқармаси бошлиғи ўринбосари - катта маслаҳатчи Роса М.Приерто айтишича, ушбу дастурга 30 йил аввал асос солинган бўлиб, ҳозирги кунда бу таълим дастурлари Лотин Америкаси, АҚШ, Европа мамлакатлари, Хитой, Россия ва бошқа давлатлар мактабларида кенг жорий қилинган.
Испан тили дастурлари жорий қилинган мактаблар бошқа таълим муассасаларига нисбатан мавқейи юқори бўлиб, иқтидорли ўқувчиларга миллий шаҳодатнома билан бирга Испания шаҳодатномаси тақдим этилади. Дастурда иштирок этган мактабларда испан тили ва маданияти бурчаклари ҳамда музейлар билан таъминланади.
Музокаралар давомида юқоридаги йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида 24-27 апрель кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриши режалаштирилган Испания делегацияси дастури доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги раҳбарияти билан музокаралар олиб бориш ҳамда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги Президент ва ижод мактабларига ташриф буюриш бўйича келишувларга эришилди.
Мавзуга оид
10:25 / 12.12.2024
Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан бошланади
14:47 / 04.12.2024
Германияда мактабга кечиккан ўқувчиларга жарима солиш бошланди
13:56 / 04.12.2024
«Бир миллион дастурчи» лойиҳасида энг яхши натижа кўрсатган мактабга электромобил берилади
22:48 / 03.12.2024