Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов ва Рустам Миннихонов музокаралар ўтказди
Фото: Татаристон ҳукумати матбуот хизмати
23 апрель куни Татаристон раҳбари Рустам Миннихонов амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Бугун, 24 апрель куни Татаристон раҳбари Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашди.
«Ушбу оғир дамларда биз самарали савдо-иқтисодий ва маданий-ҳуманитар шерикликни сақлаб қолдик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этмоқдамиз», — деди Рустам Миннихонов.
У Ўзбекистон томонининг кўмаги туфайли Жиззахда «КФУ» филиалининг тиббий таълим маркази ва технопарк очилганини таъкидлади.
Абдулла Арипов ўзаро ташрифлар савдо айланмасини ошираётганини таъкидлади:
«Ҳар бир ташрифингиз янги иншоотларнинг очилиши билан бирга келади. Бугун сиз Жиззах технопаркининг очилишида бўлдингиз. Умид қиламанки, у Чирчиқдагидек муваффақиятга эришади», - дейди у.
Томонлар энергетика, автомобилсозлик, вертолётсозлик, газ-мотор ёнилғиси, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда ҳамкорлик қилиш учун ҳали кўп имкониятлар мавжудлигини таъкидладилар.
Бугун Жиззахда Татаристон раҳбари 2022 йил октябр ойида вилоятга сўнгги ташрифи якунлари бўйича амалга оширилган қўшма технопарк очилишида иштирок этди, шунингдек, «КФУ» филиалининг янги тиббий таълим марказига ташриф буюрди.
Мавзуга оид
22:53 / 13.04.2026
Россия Ўзбекистонга нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини оширишини маълум қилди
21:06 / 27.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда сунъий йўлдош интернетини ишга туширишга тайёрланмоқда
19:01 / 02.03.2026
Форс кўрфази давлатларидаги ўзбекистонликлар эвакуация қилинади
20:55 / 17.02.2026