Ўзбекистон | 17:46 / 24.04.2023
8308
1 дақиқада ўқилади

“O‘zbekistonlik” фильмининг учинчи эпизоди намойиш этилди

Фото: Uzbekistan’s club

Францияда бўлиб ўтган халқаро форумда “O‘zbekistonlik” фильмининг учинчи эпизоди премьераси бўлиб ўтди.

23 апрель куни Франция пойтахти Париж шаҳрида O‘zbekistonlik. GENERATING IDEAS халқаро форуми бўлиб ўтди. Форумнинг асосий воқелиги “O‘zbekistonlik” фильмининг учинчи эпизоди премьераси бўлди.

Муваффақиятга эришган ватандошларимиз ҳаётидан ҳикоя қилувчи “O‘zbekistonlik” фильмининг навбатдаги эпизодида Страсбург филармония оркестри бадиий раҳбари ва дирижёри Азиз Шоҳакимов ва Shell компанияси ИТ-архитектори Мадина Бердиеванинг ҳикоялари намойиш этилди.

Эпизоднинг оммавий премьераси 26 апрел куни соат 18:00 да YouTube ва My5 телеканали орқали бўлиб ўтади.

Uzbekistan’s club матбуот хизматиⓉ

Мавзуга оид