Ўзбекистон | 12:28 / 25.04.2023
19326
2 дақиқада ўқилади

Тошкент ерусти метросининг яна 5 та бекати фойдаланишга топширилди

Энди ерусти метросида «Қурувчилар» массивигача бориш мумкин.

Тошкентда ерусти ҳалқа метро йўлининг II босқичи доирасида қуриб битказилган 5 та бекатда йўловчи ташувлари бошланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қўйлиқ—Қурувчилар участкасида қурилиш ишлари тугатилган 5 та бекатнинг умумий узунлиги 7,74 километр.

Шундай қилиб, Тошкент метрополитенининг бекатлари сони 48 тага етди. Ерусти метроси қурилишининг иккинчи босқичи тўлиқ якунланиши билан Тошкент метрополитенининг жами узунлиги 70 километрдан зиёд, бекатлар сони 50 та бўлади.

Бекатларга ҳозирча янги ном берилмаган.

2023 йил апрел бошида Тошкент шаҳар ҳокимлиги метрополитен ерусти линиясининг Дўстлик—Қўйлиқ ва Олмазор—Сергели йўналишларидаги бекатларни номлаш бўйича овоз беришга чақирганди

Маълумот учун, «Дўстлик» метро бекатидан «Қўйлиқ» бекатигача бўлган метро линиясининг биринчи босқичи 2020 йил август ойида ишга туширилганди. Ўша йилнинг декабр ойида Чилонзор линиясининг давоми бўлган Сергели филиали очилганди.

Яна иккита станцияни ўз ичига олган, узунлиги қарийб 4 км бўлган «Қурувчилар» — «Қипчоқ» бекатининг (Сергели линиясининг 5-бекати) қурилиши давом этмоқда. Ҳозирча ушбу йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилган.

Мавзуга оид