Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари тайёрланди
Лойиҳа 3-5 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг 17-19 май кунлари Пекинга ташрифи чоғида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасининг молиявий модели тасдиқланади.
Бу ҳақда «Ата Журт» парламент фракцияси ва «Мекенчил» депутатлар гуруҳининг қўшма йиғилишида Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров маълум қилди.
Унга кўра, лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари тайёр, уни мослаштириш ишлари олиб борилмоқда.
«Маълумки, Қозармангача темир йўл тор бўлади, кейин кенгайтирилади. У темир йўлнинг Ўзбекистон қисмига уланади. Лойиҳанинг қиймати 3-5 миллиард долларга баҳоланмоқда. Биргина Қирғизистон ҳудудида 57 та туннель қурилади», деди у.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 14 сентябрь куни Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, Қирғизистон Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ҳамда Хитой Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси ўртасида «Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича уч томонлама англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.
Мавзуга оид
20:39 / 13.11.2024
Хитой орбитага юк ташувчи кўп марталик космик кемасини намойиш этди
20:33 / 13.11.2024
«Ўзбекистон темирйўллари» 1 декабрдан юк ташиш тарифларини 30 фоизга оширади
17:53 / 13.11.2024
Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди
22:01 / 12.11.2024