Жаҳон | 14:13 / 29.04.2023
13533
7 дақиқада ўқилади

«Навалнийни озод этинг!» — Жуд Лоу, Жоан Роулинг, Бенедикт Камбербэтч ва бошқа ўнлаб машҳурлар Путинга очиқ хат ёзишди

Дунёнинг 130 дан ортиқ таниқли маданият арбоблари — Нобел мукофоти совриндорлари бўлган ёзувчилар, актёрлар, тарихчилар ва жаҳон маданиятининг таниқли намоёндалари Алексей Навалнийга тиббий ёрдам кўрсатилиб, озодликка чиқарилишига чақиришди.

Фото: Евгений Фельдман

Машҳурлар Россия президенти Владимир Путиндан қамоқ жазосини ўтаётган мухолифатчи Алексей Навалнийга тиббий ёрдам кўрсатиш ва унинг озод этилишига кўмаклашишни сўради

2023 йилнинг 28 апрели

Президент В. Путинга

Биз Сизга шусиз ҳам аллақачон маълум бўлган фактлар ҳақида ёзмоқдамиз: Алексей Навалний Сизнинг мамлакатингиздаги энг қатъий тартибли колонияларидан бири бўлмиш ИК-6 колониясида сақланмоқда. Уни яна ва яна карцерга, вентиляцияси йўқ, ит уйи катталигидаги бетон кубга, бир кишилик камерага қамаб қўйишяпти. Унга қариндошларининг ташрифи ва телефон қўнғироқлари тақиқланган, адвокатлар унинг олдига кира олмайди. Ҳарорати юқори бўлишига қарамай, кун бўйи тик оёқда туришга мажбурлашяпти. 

Биз 600 нафар россиялик шифокорнинг Алексей Навалний зудлик билан мустақил тиббий ёрдам олиши лозимлиги ҳақидаги талабларига ўз овозимизни қўшамиз. 100 нафар россиялик ҳуқуқшунос ва 100 нафар ҳудудий депутатлар ҳам Навалнийга нисбатан қўлланаётган қийноқларга чек қўйиб, унга тиббий ёрдам кўрсатишни талаб қилишмоқда.

Навалний ҳеч қачон мустақил ва адолатли суд томонидан қабул қилинмайдиган айбловлар билан қамоқ жазосини ўтамоқда. Биз Германия ҳукумати, АҚШ ва Европа Иттифоқи расмийларининг уни зудлик билан озод этишни талаб қилиш чақириғини қўллаб-қувватлаймиз. Бу сизнинг ихтиёрингизда.

Мурожаатни Нобел мукофоти совриндорлари Светлана Алексиевич, Марио Варгас Лиоса, Жон Максвелл Кутзее, Герта Мюллер, Ўрхон Памуқ ва Олга Токарчук, ёзувчилар Жоан Роулинг, Жонатан Франзен, Энн Эпплбаум ва Маргарет Этвуд, драматург Том Стоппард, раққос Михаил Баришников, тарихчи Тимоти Снайдер, рассом Арт Шпигелман, актёрлар Дэвид Духовни, Бенедикт Камбербэтч, Жуд Лоу, Жан Рено, Ванесса Редгрейв ва бошқалар, жами - 131 нафар фан ва маданият арбоблари имзолаган.

  • Майкл Абрамович, Freedom House президенти
  • Жей Жей Абрамс, режиссёр, композитор
  • Пейдж Александр, Картер Маркази бош директори
  • Светлана Алексиевич, журналист, ёзувчи, адабиёт бўйича Нобел мукофоти лауреати
  • Марк Амберс, актёр
  • Михаил Баришников, раққос, хореограф
  • Жина Беллман, актриса
  • Франсуа Берлеан, актёр
  • Кен Бернс, кинорежиссёр
  • Жон Бернэм Шварц, ёзувчи, сценарийнавис
  • Ингрид Бетанкур, сиёсатчи, фаол, ёзувчи
  • Франсуа Бизо, антрополог
  • Уилям Бойд, ёзувчи
  • Алваро Варгас Лиоса, ёзувчи, сиёсий шарҳловчи
  • Марио Варгас Лиоса, ёзувчи, Нобел мукофоти лауреати
  • Индира Варма, актриса
  • Саймон Винчестер, журналист, ёзувчи
  • Жеймс Вуд, ёзувчи
  • Нил Гейман, ёзувчи
  • Кичик Генри Луис Гейтс, тарихчи, муҳаррир, режиссёр
  • Сиенна Гиллори, актриса
  • Жейми Гловер, актёр
  • Весна Голдсуорси, шоир, ёзувчи
  • Линда Голдштейн Ноултон, режиссёр, продюсер
  • Энтони Горовиц, ёзувчи
  • Рой Гринслейд, журналист, ёзувчи
  • Филип Гуревич, журналист, ёзувчи
  • Недим Гюрсел, ёзувчи
  • Ребекка Жонсон, актриса
  • Ричард Докинз, биолог, ёзувчи
  • Дэвид Духовни, актёр, ёзувчи, қўшиқчи
  • Ассад Заман, актёр
  • Элза Зилберштейн, актриса
  • Том Йорк, қўшиқчи, композитор, қўшиқлар муаллифи
  • Эрлинг Кагге, тадқиқотчи, ёзувчи
  • Кэрол Кадвалладр, журналист, ёзувчи
  • Бентли Калу, актёр
  • Бенедикт Камбербэтч, актёр
  • Алан Камминг, актёр
  • Чарлз Камминг, ёзувчи
  • Эрик Кантона, актёр, собиқ профессионал футболчи
  • Элизабет Карлинг, актриса, қўшиқчи
  • Эммануэл Каррер, ёзувчи, режиссёр
  • Рейчел Каск, ёзувчи
  • Даниэл Келман, ёзувчи
  • Этгар Керет, ёзувчи
  • Кристофер Кларк, тарихчи
  • Коста-Гаврас, режиссёр
  • Эмма Куннифф, актриса
  • Ж. М. Кутзее, ёзувчи, Нобел мукофоти лауреати
  • Алистер Кэмпбелл, журналист, ёзувчи
  • Дэвид Лавен, тадбиркор
  • Марк Леви, ёзувчи
  • Кэти Летт, ёзувчи
  • Дикси Линдер, продюсер
  • Жуд Лоу, актёр
  • Иэн Макюэн, ёзувчи
  • Наташа Макэлҳоун, актриса
  • Жоржио Маркези, актёр
  • Анйес Мартен-Люган, ёзувчи
  • Мариана Мартинс, тадбиркор
  • Кэтрин Мерридейл, тарихчи
  • Чарли Мёрфи, актриса
  • Клэр Мессуд, ёзувчи
  • Тим Минчин, комик, ёзувчи, мусиқачи
  • Герта Мюллер, ёзувчи, Нобел мукофоти лауреати
  • Петер Надаш, ёзувчи
  • Сильвия Назар, журналист
  • Тревор Нанн, театр режиссёри
  • Азар Нафиси, ёзувчи
  • Билл Найи, актёр
  • Амели Нотомб, ёзувчи
  • Трейси-Энн Оберман, актриса, драматург
  • Жорж Пакер, журналист, ёзувчи
  • Ўрхон Памуқ, ёзувчи, Нобел мукофоти лауреати
  • Даниэле Печчи, актёр, режиссёр
  • Мария Попова, ёзувчи, шоир
  • Эллендея Проффер Тисли, ёзувчи, таржимон, муҳаррир
  • Филип Пулман, ёзувчи
  • Лоуренс Райт, журналист, писатель
  • Леди Ванесса Редгрейв, актриса, фаол
  • Дэвид Ремник, ёзувчи, журналист, муҳаррир
  • Жан Рено, актёр
  • Арундати Рой, ёзувчи
  • Ж. К. Роулинг, ёзувчи
  • Дэниел Роэр, ҳужжатли филмлар режиссёри, «Оскар» соҳиби
  • Салмон Рушдий, ёзувчи
  • Шарлотта Рэндл, ёзувчи
  • Саймон Себаг Монтефиоре, ёзувчи, тарихчи
  • Зааб Сетна, тадбиркор
  • Клаудия Сильвер, актриса, сценарийнавис
  • Питер Сингер, ёзувчи, философ, фаол
  • Кристин Скотт Томас, актриса
  • Али Смит, ёзувчи
  • Тимоти Снайдер, тарихчи
  • Нитин Сони, композитор, продюсер
  • Саманта Спайро, актриса
  • Жуллиет Стивенсон, актриса
  • Том Стоппард, драматург
  • Алексия Стрези, ёзувчи
  • Алисия Сэмс, продюсер
  • Пол Теру, ёзувчи
  • Катерина Тозер, ёзувчи
  • Ольга Токарчук, ёзувчи, Нобел мукофоти лауреати
  • Арч Тэйт, таржимон, муҳаррир
  • Сюзанна Уайз, актриса
  • Оливия Уилямс, актриса
  • Роуэн Уилямс, Кентерберийнинг собиқ архиепископи, шоир, файласуф, тинч музокаралар иштирокчиси
  • Доминик Уэст, актёр
  • Марина Уорнер, ёзувчи, тарихчи
  • Орландо Файжес, тарихчи
  • Нил Фергюсон, тарихчи
  • Кейт Флитвуд, актриса
  • Себастиян Фолкс, ёзувчи
  • Жонатан Франзен, ёзувчи
  • Майкл Фрейн, ёзувчи
  • Жемайма Хан, ЮНИСЕФ элчиси
  • Мэтт Ҳейг, журналист, ёзувчи
  • Ирина Хиггинс, нейробиолог
  • Стивен Ҳопкинс, режиссёр
  • Шэрон Ҳорган, актриса, ёзувчи, режиссёр
  • Дэвид Ҳэйр, режиссёр, ёзувчи
  • Юн Жан, ёзувчи 
  • Энцо Чиленти, актёр
  • Саймон Шама, тарихчи
  • Арт Шпигелман, карикатурачи, муҳаррир
  • Сэр Ричард Эванс, тарихчи
  • Памела Эдлон, актриса
  • Энн Эпплбаум, журналист, ёзувчи
  • Паскуале Эспозито, актер, қўшиқчи, режиссёр
  • Маргарет Этвуд, ёзувчи.
Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид