Жаҳон | 22:36 / 29.04.2023
22430
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Эрон танкерини ҳибсга олди ва нефтини мусодара қилди 

Танкер жанубий Африка қирғоқларида ушланган. 

Фото: Reuters

АҚШ санкцияларни қўллаш амалиёти доирасида Эрон танкерини ҳибсга олди ва нефтини мусодара қилди. Бунга жавобан, Эрон ҳам бир неча кундан кейин бошқа танкерни эгаллаб олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди. 

Қайд қилинишича, АҚШ Маршалл ороллари байроғи остида сузаётган Suez Rajan танкерини ҳибсга олиб, бортидаги нефтни мусодара қилган. Танкер жанубий Африка қирғоқларида ушланган. 

27 апрель куни АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Уммон кўрфазида Маршалл ороллари байроғи остидаги танкер Эрон томонидан қўлга олинганини маълум қилган эди. 

Эрон расмийларининг таъкидлашича, танкер Эрон кемаси билан тўқнашиб кетган ва воқеа жойини тарк этишга уринган. IRNA хабарига кўра, тўқнашув оқибатида экипажнинг бир неча аъзоси жароҳатланган, уч нафари бедарак йўқолган. 

Мавзуга оид