Ўзбекистон | 17:39 / 29.04.2023
9988
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ва Украина қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масаласини кўриб чиқди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Украина элчиси учрашувида савдо-иқтисодий алоқаларни жадаллаштириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Бобур Усмонов кеча Украина элчиси Микола Дорошенкони қабул қилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Украина икки томонлама ҳамкорлигининг турли соҳалардаги долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий алоқаларни жадаллаштириш ва Ўзбекистон ҳудудида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.