Сеулда Ўзбекистон-Корея махсус стратегик шериклигини чуқурлаштириш муҳокама қилинди
Ўзбекистон элчиси Виталий Фен Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Европа масалалари бўйича бюроси бош директори, Ўзбекистон билан икки томонлама ҳамкорликка масъул Чае Те Хо билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Мулоқот чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-Жанубий Корея махсус стратегик шериклигини янада чуқурлаштиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Томонлар мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар савдо-иқтисодий, сиёсий, маданий-ҳуманитар ва бошқа ўзаро манфаатли соҳаларда, шунингдек, парламентлараро ҳамкорлик орқали жадал ривожланиб бораётганини қайд этдилар.
Жорий йилда турли даражаларда ўтказиладиган тадбирлар жадвали юзасидан маълумотлар алмашилиб, уларга биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар расмий Сеул ва Тошкент ўртасидаги алоҳида стратегик шерикликни янада ривожлантириш, шунингдек, кўп асрлик дўстликни ривожлантириш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.
Мавзуга оид
10:10 / 20.09.2024
Корея Ўзбекистон ҳудудларида пеллет кластери ташкил этади
11:52 / 04.09.2024
Корея ўзбекистонлик ёшларни халқ табобатига асосланган фармацевтика соҳасида ўқитишни режалаштирмоқда
13:09 / 31.08.2024
Ўзбекистонликлар Кореяга мавсумий виза бўйича ҳам ишга юборилади
09:30 / 19.08.2024