Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда тропик тунлар давомийлиги бўйича рекорд қайд этилди
Сеулда тунги ҳаво ҳарорати кетма-кет 27 кеча давомида +27,2 даражадан пастга тушмади.
Жанубий Корея пойтахти Сеулда тропик тунлар давомийлиги бўйича рекорд ўрнатилди.
Yonhap агентлигининг мамлакат метеорология хизматига таяниб хабар беришича, Сеулда кетма-кет 27 кеча давомида тунги ҳаво ҳарорати 27,2 даражадан пастга тушмаган.
Шундай қилиб, Сеулдаги ҳарорат 1907 йилдан буён олиб борилаётган кузатувлар тарихида янги рекордга айланди.
Эртаси куни соат 18:00 дан 09:00 гача ҳаво ҳарорати 25 даражадан юқори бўлса, тун тропик деб аталади. Жанубий Кореяда 16 август куни бу кўрсаткич 2018 йилда ўрнатилган аввалги рекордга тенглашганди.
Ҳаддан ташқари иссиқ ҳаво ҳарорати туфайли мамлакатнинг 92 та ҳудудида, жумладан Сеулда огоҳлантириш эълон қилинди.
Мавзуга оид
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
10:44 / 23.04.2026
Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
12:50 / 02.02.2026