Жанубий Кореянинг Daegu Haany университети Бухоро давлат тиббиёт институтида халқ табобати асосида илмий тадқиқотга асосланган ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, ўзбекистонлик ёшларни халқ табобатига асосланган фармацевтика соҳасида ўқитиш, Бухорода қирол Сежонг корейс тили марказини очиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги алоқаларга юқори баҳо берилиб, мазкур лойиҳа доирасидаги вазифалар, шунингдек, истиқболда Daegu Haany University билан ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган йўналишлар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида томонлар ўртасида англашув меморандуми имзоланди.