Ўзбекистон | 08:57 / 01.05.2023
4016
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Швеция меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон дипломатлари Стокҳолмда Швеция миграция агентлиги вакиллари Матс Экхольм ва Сара Нильссон билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Учрашув чоғида Ўзбекистон ва қироллик ўртасидаги меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди, Швецияда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

Швеция томони Ўзбекистоннинг Стокҳолмда элчихонаси очилганини мамнуният билан қарши олди. Уларнинг фикрича, бу мамлакатлар ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни фаоллаштиришга, шунингдек, миграция соҳасидаги юзага келаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишга хизмат қилади.

Музокаралар якунлари бўйича меҳнат миграцияси соҳасида Ўзбекистон-Швеция ҳамкорлигини кенгайтириш масаласини янада ўрганиш мақсадида мунтазам алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид