Қизил китобга киритилган тожик кавраги ўсимлиги учун мораторий жорий қилинди
3 йилга мўлжалланган мораторий даврида ёввойи ҳолда ўсувчи тожик каврагидан фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда қонуний чоралар кўрилади.
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган тожик кавраги ўсимлиги учун мораторий жорий этилди. Бу «Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонга асосан амалга оширилди.
Табиат ресурслари вазирлиги хабарига кўра, ҳозирги вақтда каврак ўсимлигидан ноқонуний фойдаланиш унинг камайиб кетишига сабаб бўлиб, такрор ва табиий кўпайишига салбий таъсир ўтказмоқда. Мораторийдан мақсад эса ўсимликнинг табиий популяцияси, такрор кўпайиши ва қайта тикланишини таъминлашдир.
3 йилга мўлжалланган мораторий даврида ёввойи ҳолда ўсувчи тожик каврагидан фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда қонуний чоралар кўрилади. Шунингдек, каврак ўсимлигининг Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ҳамда киритилмаган барча турларидан тегишли рухсатномасиз фойдаланиш (юлиш, йиғиш, кесиш, зарар етказиш, нобуд қилиш) ва сотиш юзасидан қатъий назорат ўрнатилади.
Каврак (Ферула) сельдердошлар оиласига мансуб бўлиб, кўп йиллик ўт ўсимлик ҳисобланади. Унинг ер юзида 160 дан зиёд, Ўрта Осиё республикаларида 104 та, Ўзбекистонда эса 50 дан зиёд тури учрайди.
Кавракнинг елим-смоласи халқ табобатида томир тортиши, ўпка сили, ўлат, заҳм, кўкйўтал, тиш оғриғи, асаб ва бошқа касалликларга қарши дори ҳамда қувват берувчи восита сифатида қўлланилади.
Мавзуга оид
22:32 / 19.09.2024
Чанг бўронларига қарши курашиш ва оқибатларини юмшатиш бўйича миллий дастур ишлаб чиқилди
10:06 / 19.09.2024
“Омонқўтон” миллий табиат боғидаги ноқонуний йўл: прокуратура жиноят иши қўзғатди
21:39 / 17.09.2024
Олимлар Антарктида устидаги озон тешигининг қисқарганини эълон қилди
19:03 / 14.09.2024