Ўзбекистон | 08:50 / 02.05.2023
19501
4 дақиқада ўқилади

Энди ўтказмаларни "xazna" иловаси орқали комиссиясиз амалга ошириш мумкин

Фото: Халқ банки

"xazna" иловаси нафақат тўловларни осон ва комиссиясиз амалга оширишингизда, балки ижтимоий ва давлат хизматларидан онлайн шаклда фойдаланиб, вақтингизни тежашингизда ҳам сизга ёрдам беради.

"xazna" иловаси ўзида кўплаб қулайликларни жамлаган бўлиб, ушбу иловадан фойдаланиш орқали сиз қуйидаги афзалликларга эга бўлишингиз мумкин:

Бепул банк карталари орасида пул ўтказмалари:

"xazna" иловаси сизга барча банк карталари орасида 1 ой давомида 5 000 000 сўмгача ҳеч қандай комиссиясиз транзакцияларни амалга ошириш имконини беради. Шунингдек, Ҳумо карталари ва Халқ банкининг барча карталари ўртасида ўзаро чекланмаган миқдорда бепул ўтказмаларни амалга оширишингиз ҳам мумкин.

– Халқаро имтиҳон харажатларини онлайн қоплаш:

 

ҳукумат қарори билан Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори

балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беришнинг маъмурий регламенти тасдиқланган;

агар сиз ҳам халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл (даража) олган бўлсангиз, харажатларингизни қоплаш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (http://my.gov.uz) орқали ариза юборасиз;

аризангиз Ёшлар ишлари aгентлиги томонидан қабул қилиниб, тасдиқлангандан сўнг имтиҳон харажатингизни хаzna мобил иловаси орқали онлайн тарзда қайтариб олишингиз мумкин.

– Пенсионерлар учун махсус имкониятлар:

илованинг махус «Lite» версияси мавжуд бўлиб, ундаги «Менинг пенсиям» бўлими орқали мижозлар пенсия тўлови ҳақида маълумотга эга бўлиш, пенсия қабул қилиш жадвали билан танишиш, пенсия картасига буюртма бериш каби бир неча имкониятлардан фойдаланиши мумкин.

– Таълим учун онлайн тўловлар

"xazna" иловаси ёрдамида сиз уйингиздан туриб, бир неча сония ичида ОТМ учун контракт тўлови, болалар боғчаси учун тўлов, ДТМ хизмати учун тўлов ва шу кабиларни масофавий тарзда онлайн амалга оширишингиз мумкин.

– Ҳарбий хизмат учун онлайн тўлов:

Мудофаа ишлари бўлимида мавжуд QR-кодни хаzna иловаси орқали сканер қилиб, бир неча дақиқа ичида ҳарбий хизматни ўташ учун зарур тўловни онлайн амалга ошириш мумкин;

"xazna" иловасини юклаб олиш орқали янада кўп қулай имкониятларидан фойдаланишингиз ва тўловларингиз учун қўшимча кешбэк қўлга киритишингиз мумкин.

– Жамғариб бориладиган пенсия тизими (ИНПС) хизматларидан фойдаланинг:

"xazna" иловаси ёрдамида Сиз исталган вақтда, жамғариб бориладиган пенсия таъминоти хизматларидан кенг миқёсда фойдаланишингиз мумкин.

Жумладан, жамғариб бориладиган пенсия тизимига аъзо бўлиш, жамғариб бориладиган пенсия таъминотига ўтказилаётган маблағлар ҳақида хабардор бўлиш, жамғариб бориладиган пенсия маблағларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз исталган банк картасига олиш, жамғариб бориладиган пенсия маблағлари ҳаракати тўғрисида маълумотларни онлайн тарзда олиш ва бошқалар.

Иловани Аpp Store ва Google Play'дан юклаб олинг.

Тelegran: @xaznauz

Instagram: @xaznauz

Facebook: @xaznauz

Реклама

Мавзуга оид