Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ISW Россия армиясида кадрлар бўйича қарорлардаги хатоларни маълум қилди
Урушни ўрганиш институти маълумотларига кўра, Украинага бостириб киришдан олдин Путин кутилган муваффақиятни бошқалар билан баҳам кўришни истамагани учун ҳарбий амалиётлар қўмондонини тайинламаган. Таҳлилчилар қўмондонликдаги кўплаб ўзгаришлар ҳақида ҳам таъкидлади.
Украинага қарши кенг миқёсли урушнинг муваффақиятини кутган Россия президенти Владимир Путин ҳарбий ҳаракатларда қатнашган қўшинларга қўмондон тайинламади, чунки у қўшни давлат ҳудудларини босиб олишни шахсий геосиёсий ғалабаси деб эълон қилмоқчи эди, деб ҳисоблайди Америка урушни ўрганиш институтига (ISW). Муаллифлар таъкидлашича, Путиннинг Украинага аниқ, мазмунли қўмондонлик тузилмасисиз бостириб киришга қарор қилгани ва ҳарбий ҳаракатлар қўмондонини тайинлашни истамагани Украинадаги рус бўлинмаларини бошқаришга узоқ муддатли таъсир кўрсатди.
Катта эҳтимол билан Путин ўзини Украинага муваффақиятли бостириб киришнинг бош қўмондони ва ташкилотчиси сифатида кўрсатмоқчи бўлган, бир неча кун ичида Киевнинг қўлга олинишини кутган ва бу муваффақиятни ҳарбий раҳбарият билан баҳам кўришни истамаган, деб ёзади ISW. Мутахассислар Иккинчи жаҳон уруши пайтида Иосиф Сталин ва маршал Георгий Жуков ўртасида юзага келган вазиятни эслатади. "Сталин чекланган ва эскирган ҳарбий тажрибага эга эди ва у Жуковнинг ҳарбий муваффақияти ҳамда шон-шуҳратига ҳасад қилгани айтилади. Путиннинг ҳарбий тажрибаси йўқ, бу унинг кутилган ажойиб ғалабани бошқалар билан баҳам кўрмаслик учун қўмондон тайинламаслик қарорига таъсир қилган бўлиши мумкин", дейилади шарҳда.
Фақат 2022 йил апрел ойида босқинда қатнашган барча қўшинлар қўмондони этиб генерал Александр Дворников тайинланди, аммо у бу лавозимни тахминан бир ой давомида эгаллаб турди, дея эслатади ISW. Америка институти маълумотларига кўра, Дворников 9 майга қадар бутун Донбассни қўлга кирита олмагани учун лавозимидан четлаштирилган. Бу - Россия Қуролли кучларида доимий қўмондонлик алмашинуви эпизодларидан бири, дейилади маълумотда.
Мутахассислар Москванинг расмий баёнотлари, шунингдек, Россия, Украина ва Ғарб манбалари тасдиқланмаган хабарларидан фойдаланган ҳолда, Россия президенти томонидан қўмондонларнинг тез-тез ўзгартирилишига ҳам эътибор қаратган. Уларнинг фикрига кўра, бундай кадрлар қарорлари Россия қўшинларининг бўлиниб кетишига ва қўмондонлик тузилмаларининг тартибсизлашишига олиб келди, бу РФ Қуролли кучларининг Украинада яхлит ҳарбий операцияларни ўтказиш қобилиятига путур етказмоқда. Ҳисоботда таъкидланганидек, Россия Мудофаа вазирлиги ва Кремл қўмондонликдаги ўзгаришларнинг аксариятини ошкор қилмаяпти.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
21:06 / 25.05.2026
Путин россияликлар ҳимояси учун хорижда армиядан фойдаланишга рухсат берувчи қонунни имзолади
08:03 / 16.05.2026
Дунёдаги энг катта армиялар: етакчи давлатлар маълум бўлди
17:56 / 07.05.2026