Ўзбекистон | 10:33 / 04.05.2023
9272
4 дақиқада ўқилади

5 май куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 5 май, жума куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+10 даража, кундузи +25...+27 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 22-25 м/с гача, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 22-25 м/с гача, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Қашқадарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим ҳудудларда 22-25 м/с гача, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.  Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим ҳудудларда 22-25 м/с гача, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади.

Мавзуга оид