Зеленский Ҳаага судига ташриф буюради
Ҳаага Украина президенти Володимир Зеленский Нидерландияга эълон қилинмаган ташриф билан учиб келганини тасдиқлади.

Фото: president.gov.ua
Зеленский, бошқа нарсалар қаторида, Халқаро жиноий судга (ХЖС) ташриф буюради, деб хабар берди суд қўшимча маълумотларни очиқламасдан.
Март ойида ХЖС Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берган эди.
ХЖС уни Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга мажбуран депортация қилишга алоқадорликда гумон қилмоқда. Кремл Россия бу суднинг юрисдикциясини тан олмаслигини эслатиб, ХЖС қарорини «ғазаблантирадиган» деб атади. Россия Ташқи ишлар вазирлиги ордернинг «муҳим эмас»лигини маълум қилди. Путиннинг ўзи ХЖС қарорига изоҳ бермади.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Путин устидан суд бўладиган бўлса, ХЖС штаб-квартирасига ракета ҳужуми уюштириш билан таҳдид қилди.
«Ҳаага суди биноси Шимолий денгиздаги Россия кемасидан гипертовушли ташувчи ёрдамида мақсадли нишонга олинишини тасаввур қилиш мумкин. Шундай экан, судьялар, осмонга диққат билан қаранглар», деб ёзади Медведев. Путинни ордер билан ҳибсга олишга ҳар қандай уриниш Россияга уруш эълон қилиш бўлади, деди у.
Мавзуга оид

22:39 / 18.05.2025
Зеленский Ватиканда Вэнс, Рубио ва янги Рим папаси билан учрашди

22:32 / 18.05.2025
Зеленский Римда Вэнс ва Рубио билан учрашув ўтказди

16:30 / 18.05.2025
Трамп Путин билан гаплашмоқчи. У «„қонли ҳаммом“ни тўхтатиш»ни муҳокама қилиши ҳақида ёзди

16:28 / 17.05.2025