10:23 / 08.05.2023
22581

Ўзбекистон U-20 жамоасининг жаҳон чемпионати учун якуний таркиби маълум

Фото: tribuna.uz

Ўзбекистон U-20 жамоасининг Аргентинада ўтадиган жаҳон чемпионати учун якуний қайдномаси эълон қилинди.

Бош мураббий Равшан Ҳайдаров таркибга 21 футболчини киритди. 

Дарвозабонлар: Отабек Боймуродов («Пахтакор»), Асрор Кенжаев («Нефтчи»), Эдем Неманов («Чиғатой»); 

Ҳимоячилар: Абдуқодир Ҳусанов («Энергетик БГУ», Беларусь), Маҳмуд Маҳамаджонов («Бунёдкор»), Саидафзал Аҳроров («Турон»), Жаҳонгир Ўрозов («Бунёдкор»), Диёр Ортиқбоев («Пахтакор»), Абубакр Ашуров ((«Пахтакор»), Иззатилло Пўлатов («Металлург»), Зафармурод Абдураҳматов («Насаф»); 

Яримҳимоячилар: Беҳруз Асқаров («Пахтакор»), Шерзод Эсанов («Андижон»), Шаҳзод Раҳматуллаев («Пахтакор»), Шаҳзод Акрамов («Насаф»), Нодир Абдураззоқов (ОКМК), Аббос Файзуллаев («Пахтакор»), Умарали Раҳмоналиев («Рубин», Россия); 

Ҳужумчилар: Пўлатхўжа Холдорхонов («Пахтакор»), Рустам Турдимуродов («Пахтакор»), Шаҳзод Неъматжонов («Металлург»). 

Жамоа кичик мундиал олдидан дастлаб Испанияда йиғин ўтказади. Сўнг Монтевидеога йўл олиб, Уругвай билан ўртоқлик баҳсида майдонга тушади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусобақани 20 май куни мезбонларга қарши очилиш ўйини билан бошлайди. Шунингдек, Осиё чемпионлари гуруҳ босқичида Янги Зеландия (23 май) ва Гватемала (26 май) билан баҳс олиб боради.

Top