Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Испания ўртасида 3 та давлатлараро шартнома имзоланади
Ўзбекистон ва Испания ҳуқуқий соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилмоқда.
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Бош прокуратураси вакилларидан иборат делегациянинг Испания Адлия вазирлиги мутасадди вакиллари билан музокаралари ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Учрашувда икки мамлакат ўртасида жиноят ҳуқуқи соҳасида меъёрий-ҳуқуқий базани кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, томонлар Ўзбекистон ва Испания ўртасида «Жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам», «Ушлаб бериш» ва «Маҳкумларни топшириш» тўғрисидаги давлатлараро шартномалар лойиҳаларини келишиш бўйича фикр алмашдилар.
Музокаралар 11 майга қадар давом этади.
Мавзуга оид
14:42 / 20.05.2026
Ер ижараси шартномасини узайтиришнинг янги тартиби тасдиқланди
10:55 / 21.11.2025
Cobalt учун олинган ҳар бешта шартноманинг фақат биттасига тўлов амалга оширилган
18:15 / 16.09.2025
2027 йилдан уй-жой олди-сотдиси онлайн тарзда тасдиқланади
13:11 / 01.08.2025