Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда содир бўлган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди
Косон туманида содир бўлган ёнғинда хонадон бекаси куйиш тан жароҳатлари олиб, ҳалок бўлган.
Қашқадарё ФВБ матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса бугун, 2023 йил 10 май куни тонгда содир бўлган.
Соат 03:59 ларда ФВБ қутқарув хизматига Косон тумани Юқори Арабхона маҳалласидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Ёнғин-қутқарув бўлинмаси соат 04:30 ларда тўлиқ бартараф этган.
Ёнғин оқибатларини бартараф этиш жараёнида хонадон соҳибининг хотини куйиш тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур вазият юзасидан тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув жараёнлари олиб борилмоқда.