Россияга борган меҳнат мигрантлари сони бўйича Ўзбекистон етакчилик қилмоқда
2023 йилнинг дастлабки 3 ойида 630 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Россияга ишлаш учун борган.
2023 йилнинг биринчи чорагида Россияга ишлаш мақсадида деярли 1,3 миллион хорижлик кирди. Уларнинг деярли ярми ўзбекистонликлардир. Бу ҳақда Россия давлат статистика портали хабар берди.
Маълумотларга кўра, январь-март ойларида Россияга энг кўп меҳнат мигрантлари қуйидаги давлатлардан борган:
- Ўзбекистон – 630 859 киши;
- Тожикистон – 349 357;
- Қирғизистон – 172 591;
- Арманистон – 47 337;
- Қозоғистон – 34 783;
- Озарбойжон – 28 690;
- Хитой - 10 528.
Қайд этилишича, жорий йилнинг биринчи чорагида Россияга борган меҳнат мигрантлари сони қарийб 1,3 миллион киши. Бу ўтган йилнинг дастлабки уч ойидаги кўрсаткичлардан 1,6 баробар кўпдир.
2022 йил давомида Россияга ишлаш учун 3,5 миллионга яқин чет эл фуқаролари келган бўлса, коронавирус пандемияси билан боғлиқ чекловлар амалда бўлган 2021 йилда бу кўрсаткич 2,6 миллионни ташкил этган.
2022 йилда Марказий Осиёнинг деярли барча республикалари рўйхатнинг юқори қисмидан жой олган эди: Ўзбекистон – 1,45 миллиондан ортиқ, Тожикистон – деярли 987 минг, Қирғизистон – 562 мингдан ортиқ ва Қозоғистон – 164 мингга яқин.
Мавзуга оид
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
20:49 / 02.09.2024
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси республика билан алоқаларнинг ривожланиши ҳақида гапирди
21:36 / 30.08.2024
Россияга хорижликларни биометрик маълумотлар асосида киритиш таклиф этилди
20:36 / 30.08.2024