Жаҳон | 14:13 / 13.05.2023
13545
2 дақиқада ўқилади

Немис сиёсатчиси: Украинага Россияга зарба йўллашига рухсат бериш керак

Украина фақат ўз ҳудудида қурол қўллашни чеклаши учун ҳеч қандай сабаб йўқ, дейди Йоханн Вадефул. У Киевни Россия Федерацияси ҳудудига қарши немис қуролларидан фойдаланишга рухсат беришга чақирди.

Фото: dpa

Бундестагдаги ХДС/ХСС мухолифат блоки фракцияси раиси ўринбосари Йоханн Вадефул Украинага Россиядаги нишонларга қарши немис қуролларидан фойдаланишга рухсат беришга чақирди. “Украинага Россиядаги нишонларга ҳужум қилишга рухсат берилмагани учун на халқаро-ҳуқуқий, на сиёсий даражада ҳеч қандай асос йўқ”, — деди ташқи сиёсат бўйича эксперт Берлиннинг 13 май, шанба куни чоп этилган Tagesspiegel газетасига берган интервюсида.

Германия канцлери Олаф Шольц яқинда Украина президенти Володимир Зеленский билан Россия ҳудудига зарба беришда немис қуролларидан фойдаланмаслик тўғрисида келишувга эришилганини айтди. Вадефул бундай фикрга рози эмас.

"Нега ҳужумга учраган давлат фақат ўз ҳудудида мудофаа билан чекланиши керак? Украина тажовузкор урушни тўхтата олиш учун чегаранинг нариги томонидаги логистика ва таъминотни бузиши керак. Германия Украинанинг қўлларини боғлаб қўйиши эмас, балки унга самарали ёрдам бериши керак", - дея таъкидлади сиёсатчи.

Вадефулнинг таъкидлашича, Украина, албатта, "мутаносиблик"ни ёдда тутиши керак, бироқ айни пайтда Киев буни ҳозирдан қиляпти. "Россиядан фарқли ўлароқ, Украина саноат объектлари, ёнилғи омборлари, транспорт ва ҳарбий инфратузилмага зарба беришда ўзини чеклайди. Россиядан фарқли ўлароқ, у турар жой мажмуалари, касалхоналар ёки меҳрибонлик уйларини бомбардимон қилмайди", деб тушунтирди сиёсатчи.

Мавзуга оид