Ўзбекистон | 16:56 / 15.05.2023
8441
5 дақиқада ўқилади

Wendy's Тошкентда ўзининг тўртинчи ресторанини очди

8 май куни Тошкентдаги Тарас Шевченко кўчасида тўртинчи Wendy's ресторанининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.

Фото: Wendy's

8 май куни рестораннинг тантанали очилиш маросимида Wendy's’нинг ўзига хос бургерларини татиб кўриш ва байрамона кайфиятдан баҳраманд бўлишни истаган кўплаб меҳмонлар тўпланди. Иқтидорли бошловчи Соти Камолов бошчилигида ўтказилган очилиш маросимида DJ Sam, цирк усталари, аниматорлар иштирок этишди.

Очилиш маросимини тадбирнинг махсус меҳмони, The Wendy's Company вице-президенти Ражеев Сабҳарвал ўз нутқи билан очиб берди:

“Ўзбекистонда ривожланиш ва ўсиш биз учун жуда муҳим – бу Wendy'нинг муваффақият тарихидан бир қисм холос. Айни пайтда дунёнинг 31 дан ортиқ мамлакатларида Wendy's ресторанлари мавжуд. Бизнинг мақсадимиз Wendy's’ни дунёдаги энг севимли тез овқатланиш ресторанлари тармоғига айлантиришдир. Wendy's Ўзбекистон жамоаси бу йўлдан муваффақиятли бормоқда. Бу ерда Шоҳрух Жалилов ва унинг ажойиб жамоаси билан ишлаш биз учун шараф, чунки улар ўз жамоасига ишонишади.

Улар учун одамларга сармоя киритиш ва Ўзбекистонда ўсиши учун имконият яратиш муҳим, бунинг учун мен ҳам уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Wendy's’даги мақсадимиз юқори сифатли таомлар тайёрлашга асосланган овқатланиш тажрибасини тақдим этишдир. Ресторанимизга дўстларингиз, оилангиз билан ташриф буюринг".

 

У ўз сўзини барча меҳмонларга очилишда иштирок этганликлари учун ташаккур айтиб, ушбу тадбирда қатнашаётган Kusto Group жамоасига алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Ўз навбатида, Kusto Group директорлар кенгаши аъзоси Оразхан Карсибеков очилиш маросимига ташриф буюрган барча меҳмонларни табриклади ва Тошкентда тўртинчи ресторанни очишга имкон яратган Ражив, Wendy's жамоаси ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

“Wendy'sни қанчалик яхши кўрсангиз, Ўзбекистонда Wendy's филиаллари шунчалик кўп очилади. Биз биринчи 20 та ресторанни очишни режалаштирмоқдамиз, кейин ҳаммаси сизга боғлиқ. Ёшлар учун – 650 дан ортиқ иш ўрни яратамиз. Ҳаммани табриклайман, мухлисларимиз янада кўпаяди деган умиддаман”.

Унинг фикрича, Ўзбекистонда Wendy's компаниясининг кенгайиши мамлакат иқтисодиётига фойда келтиради ва янги иш ўринлари яратади.

Wendy's компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори Шоҳруҳ Жалилов республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ресторанлар очилиши ҳақида маълум қилди. “Жорий йилда Ўзбекистонда яна 6 та ресторан очамиз, улардан бири тез орада Андижон шаҳрида очилади. Шунинг учун бизни кузатиб боринг!" деди у.

Очилиш маросимида қизиқарли шоу-дастурдан ташқари, меҳмонлар учун ресторан очилиши муносабати билан 1+1 акцияси эълон қилинган эди. Бу эса меҳмонларга Wendy's бренди остидаги Бургерни арзон таклифда татиб кўриш учун ажойиб имкониятни берди. Маросимда ҳар бир меҳмонга эсдалик учун Wendy'нинг коллекция буюмлари тақдим этилди.

Таъкидлаш жоизки, Тарас Шевченко кўчасидаги янги Wendy's ресторани тўғридан-тўғри америкача замонавий дизайни билан барча меҳмонларни ҳайратда қолдирди. Ресторан табиий ёғоч рангларини ёрқин ранглар ва қизиқарли деталлар билан уйғунлаштирган янги интерьери билан мамнун. Юқори шифтлар, катта деразалар ва ёруғлик ажойиб ва ​​тасалли овқатланиш тажрибасини яратади.

Айни пайтда бренд режалаштирилган ишларни амалга ошириш билан шуғулланмоқда: 2030 йил охирига қадар 650 дан ортиқ иш ўрни яратиш билан 20 дан ортиқ ресторан очиш.

The Wendyʼs Company'га 1969 йилда Дэйв Томас томонидан АҚШнинг Огайо штати, Колумбусда асос солинган. Wendyʼs ҳозирда бутун дунё бўйлаб 7000 дан ортиқ ресторанларни бошқаради. Ўзбекистондаги биринчи Wendyʼs ресторани 2019 йилда очилган.

Wendyʼs'нинг Марказий Осиёдаги оператори ва франшизаси халқаро Kusto Group холдинги ҳисобланади. Гуруҳ 10 та давлатда 30 дан ортиқ компанияларга эга: Канада, Хитой, Грузия, Исроил, Қозоғистон, Россия, Сингапур, Туркия, Вьетнам, Украина. Фаолиятнинг асосий йўналишлари – агробизнес, нефть ва газ, кўчмас мулк, қурилиш материаллари ва чакана савдо.

Иш вақти: 08:00 - 01:00

Манзил:Тарас Шевченко кўчаси, 38 уй.

Мўлжал: Perfectum

Телефон: +998 95 979 01 11

Инстаграм: @wendys_uzbekistan

Франшиза ҳақида маълумот: www.wendys.com

Реклама

Мавзуга оид