Wendy's: музлатилмаган FRESH гўшт!
Wendy's бургерлари бошқача кўриниши билан бирга, чиндан ҳам бошқача. Wendy's асосчиси Дэйв Томас энг яхши бургерни яратишга интилган, бунда сифатни асосий устуворлик қилиб белгилаган. 1969 йилда Wendy's биринчи ресторани очилганидан бери, тоза мол гўшти барча ўйин қоидаларини ўзгартирди ва квадрат шаклдаги котлетлар Wendy's ўз мижозларига фақат энг яхшисини тақдим этишга интилишининг рамзига айланган.
2019 йилда Wendy’s Ўзбекистонда очилганидан бошлаб, компания котлетлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни асосий мақсад қилиб қўйган, бу Wendy's юқори стандартлари ва принципларига мос келиши керак эди. Бироқ, бу вазифани амалга ошириш осон бўлмаган. Қийинчилик шундан иборат эдики, Ўзбекистон ички бозорида ўша пайтда Wendy's стандартларига мос келадиган ва зарур халқаро озиқ-овқат хавфсизлиги ва сифат назорати сертификатларига эга бўлган компаниялар мавжуд эмас эди, бу эса бургерларнинг исталган таъми ва сифатига эришиш йўлида тўсиқлар яратар эди.
2021 йилда Promeat ва Wendy’s стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришдилар. Promeat – бу "Ҳалол" сертификатига эга агросаноат компанияси бўлиб, у маҳсулот ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнларини "даладан дастурхонгача" тамойили асосида амалга оширади. Шундай қилиб, Promeat халқаро сифат стандартлари аккредитациясига ва Wendy’s учун зарур ускуналарни тайёрлаш жараёнларини бошлади, бу эса бутун гўшт маҳсулотлари линиясининг менюга мослашувига старт берди.
"Ўз мижозларига аъло таъм ва юқори сифатни таъминлаш мақсадида Wendy’s янги котлетлардан фойдаланади. Шу муносабат билан, ишлаб чиқаришда микробиология назорати, маҳсулотнинг якуний ҳароратини сақлаш ва ресторанларга етказиб беришнинг ўйлаб чиқилган логистикаси бўйича қатъий талаблар жорий қилинган", – дейди Promeat бошқарувчи директори Ислам Муталов.
Wendy’s ва Promeat Ўзбекистондаги тезкор овқатланиш ресторанлари бозорида ушбу жараённи илк маротаба жорий қилган етакчилар ҳисобланади. Инфраструктура тайёрлаш, зарур ускуналарни сотиб олиш ва халқаро сертификатларни олиш учун уч йиллик ҳамкорлик ишлари талаб қилинди. Promeat жамоасига маслаҳат бериш учун дунёнинг турли мамлакатларидан Wendy’s халқаро мутахассислари жалб қилинди. Биргаликда ишлаб чиқариш жараёнлари амалга оширилди, ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида сифатни кузатиш тизими ўрнатилди ва рецептлар ҳамда сифат стандартларини сир сақлаш тўғрисида бир қатор шартномалар имзоланди.
“Ўзбекистондаги Wendy’s жамоаси ва Promeat компаниясини бундай муҳим ютуқ билан табриклайман. Бу катта қадам бўлиб, у янги бургерларнинг бетакрор таъмини таъминлайди.” - APMEA минтақаси бўйича Wendy’s сифатни таъминлаш менежери Синиша Любичич.
“Wendy's нинг глобал рақибларига нисбатан асосий афзаллиги маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланишда мослашувчанлигидир. Шунинг учун, Wendy's дан татиб кўрганингизда, сиз Америка стандартлари ва бир вақтнинг ўзида маҳаллий тоза маҳсулотларнинг юқори сифатини оласиз. Бу ҳолатда, ушбу ёндашув бизга барча табиий таъмларни сақлаб қолишга ва котлетларнинг юқори сифатига эришишга имкон беради. Янги, музлатилмаган гўштдан фойдаланиш меҳмонларимизга ҳар бир бургернинг ширин таъмини ва бетакрор сифатини кафолатлайди. Сиз аллақачон Тошкент шаҳридаги барча Wendy’s ресторанларида тоза котлетлар билан бургерларни татиб кўришингиз мумкин, яқин вақт ичида эса янги стандарт вилоятларда ҳам жорий этилади”, - дейди Ўзбекистондаги Wendy’s бош директори Шоҳрух Жалилов.
Мижозларимиз нега бизни қадрлашади?
Табиий таъмларни сақлаш: 100% янги мол гўшти таъми ўзгармасдан қолади, ҳар бир луқма билан ҳақиқий завқни таъминлайди.
Мазали ишлов: Тоза 100% говяжий котлет ўз ширинлиги ва юмшоқлигини сақлаб қолади, ҳар бир бургерни янада бетакрор қилади.
Табиий таркиб: Гўшт музлатилмайди, бу унинг табиий хусусиятларини сақлаб қолишга имкон беради.
Тайёрлаш тезлиги: Янги технология туфайли энди бургерлар янада тезроқ тайёрланади.
Wendy's компанияси ҳақида:
Wendy's компанияси 1969 йилда Дэйв Томас томонидан АҚШнинг Огайо штати, Колумбус шаҳрида ташкил этилган. Халқаро тармоқ 100% мол гўштидан квадрат шаклидаги котлетлари, товуқли таомлар, салатлар, фақат Wendy's тармоқларида тайёрланадиган ўзига хос қайноқ пишлоқли соус ва фри картошкаси ҳамда бошқа кўплаб маҳсулотлари билан машҳур.
Ҳозирги вақтда Wendy's дунё бўйлаб 7000 дан ортиқ ресторанларни бошқармоқда. Ўзбекистондаги биринчи Wendy's ресторани 2019 йилда очилган. Айни пайтда Ўзбекистонда саккизта Wendy’s ресторани фаолият юритмоқда. Яқин келажакда Ўзбекистонда биринчи “drive-thru” форматидаги Wendy’s ресторани очилиши кутилмоқда. Бу компания учун муҳим воқеа, чунки Wendy’s ушбу форматни жаҳонда биринчи бўлиб тақдим этган.
2029 йил охиригача компания камида яна 12та ресторан очишни ва 630дан ортиқ иш ўринларини яратишни режалаштирмоқда. Wendy's'нинг Қозоғистон ва Ўзбекистондаги франчайзи ва оператори халқаро Kusto Group ҳолдинги ҳисобланади.
Реклама