Спорт | 04:14 / 21.05.2023
67806
2 дақиқада ўқилади

ЖЧ U-20. Ўзбекистон очилиш ўйинида Аргентинага мағлуб бўлди

Ўзбекистонликлар биринчи бўлиб гол уришига қарамай ютқазиб қўйди.

Фото: UFA

Аргентинада 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чеммпионати старт олди. 

А гуруҳида Ўзбекистон мезбонларга қарши очилиши ўйинида майдонга тушиб, ҳисобни очганига қарамай мағлубиятга учради. Маҳмуджон Маҳамаджонов 27-дақиқада Раҳмоналиевнинг узатмасидан кейин мезбонлар дарвозасини ишғол этганди.

Аммо кўп ўтмай Алехо Велиз дарвозабон Боймуродовнинг хатосидан кейин ҳисобни тенглаштирди.

Биринчи бўлим охирида эса Валентин Карбони жамоасини олдинга олиб чиқди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Янги Зеландия Гватемаладан минимал ҳисобда устун келди. 

Равшан Ҳайдаров жамоаси 2-турни 23 май куни Янги Зеландияга қарши ўтказади. 

ЖЧ U-20. А гуруҳи. 1-тур. 20 май
Аргентина — Ўзбекистон 2:1
Голлар: Велиз (27), Карбони (41) — Маҳамаджонов (23). 

Аргентина — Гомес, Гиай, Ди Лолло, Гомес, Барко, Перроне (Редондо, 59), Танлонго (Мирамон, 72), Суле (Ромеро, 85), Карбони (Инфантино, 72), Агирре, Велиз (Маэстро, 85). 
Ўзбекистон — Боймуродов, Ҳусанов, Ўрозов, Ортиқбоев (Акрамов, 85), Абдураҳматов, Маҳамаджонов, Асқаров, Раҳмоналиев, Эсанов (Абдураззоқов, 64), Файзуллаев, Холдорхонов (Турдимуродов, 77). 
Огоҳлантиришлар: Гиай (11), Танлонго (45+7), Ортиқбоев (80). 

Гватемала — Янги Зеландия 0:1
Гол: Гарбетт (80).

B гуруҳида эса АҚШ Эквадорни (1:0), Словакия Фижини (4:0) мағлуб этди.

Мавзуга оид