10:11 / 25.05.2023
9321

Ўзбекистонда энг кўп саноат корхоналари жойлашган ҳудуд маълум қилинди 

Қайси ҳудудда саноат корхоналари сони кўплиги тўғрисида маълумот берилди.

2023 йилнинг 1 май ҳолатига республикада жами фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони 76 236 та бўлиб, улар жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 6,4 фоизини ташкил этди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, шундан 75 357 таси кичик бизнес субъектларидир.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган саноат корхоналари сони:

  • Тошкент шаҳрида – 12 192 та;
  • Фарғона вилоятида – 8 475 та;
  • Тошкент вилоятида – 7 745 та;
  • Самарқанд вилоятида – 6 766 та;
  • Андижон вилоятида – 6 695 та;
  • Наманган вилоятида – 5 837 та;
  • Қашқадарё вилоятида – 4 928 та;
  • Бухоро вилоятида – 4 290 та;
  • Хоразм вилоятида – 4 102 та;
  • Сурхондарё вилоятида – 3 620 та;
  • Навоий вилоятида – 3 542 та;
  • Қорақалпоғистон Республикасида – 3 348 та;
  • Жиззах вилоятида – 3 002 та;
  • Сирдарё вилоятида – 1 694 та.
Top