Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой, Россия ва Туркия — Ўзбекистонда энг кўп корхона очган давлатлар
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 феврал ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони 18 513 тани ташкил этган. Энг кўп корхона очган давлатлар орасида Хитой, Россия ва Туркия етакчилик қилмоқда.
Қайд этилишича, чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарнинг 4 282 таси қўшма корхона, 14 231 таси хорижий корхона ҳисобланади.
Топ-3 давлатлар: Хитой — 5 218 та, Россия — 3 190 та, Туркия — 2 149 та корхона.
Шунингдек, Қозоғистон (1 221 та), Жанубий Корея (699 та), Афғонистон (647 та), БАА (413 та), Тожикистон (410 та), Ҳиндистон (394 та) ва Озарбойжон (368 та) ҳам юқори ўринларни эгаллаган.
Статистикага кўра, сўнгги 5 йилда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони 1,9 баробарга ошган. Хорижий корхоналар улуши эса 55,1 фоиздан 76,9 фоизгача кўтарилган.
Мутахассислар фикрича, бу кўрсаткичлар мамлакатда инвестиция муҳити яхшиланиб, хорижий сармоядорлар фаоллиги ортиб бораётганини кўрсатади.
Мавзуга оид
12:53
Туркиядаги мактабда рўй берган отишма қурбонлари сони ортди
20:23 / 15.04.2026
Шавкат Мирзиёев Сергей Кириенко бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди
19:20 / 15.04.2026
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати оқибатлари «ҳал этилганини» эълон қилди
19:06 / 15.04.2026