Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:08 / 25.05.2023
4240
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга қариндошларини йўқлаш мақсадида 1,7 млн киши келди
4 ойда 1,7 млн киши қариндошларини йўқлаш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.
Фото: Kun.uz
2023 йилнинг январь-апрель ойларида 2 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:
— қариндошларни йўқлаш – 1754,2 минг киши
— дам олиш – 185,9 минг киши
— хизмат юзасидан – 38,6 минг
— даволаниш – 22,7 минг киши
— тижорат – 14 минг киши
— ўқиш мақсадида – 4 минг киши
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш