Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
4 ойда энг кўп Россия капитали иштирокида янги корхоналар ташкил этилди
4 ойда энг кўп қайси давлатларнинг капитали иштирокида янги корхоналар ташкил этилгани тўғрисида маълумот берилди.
Фото: Kun.uz
2023 йилнинг январь-апрель ойларида республикада хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони бўйича Россия етакчилик қилмоқда – 341 та.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ундан кейинги ўринлардан хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони мос равишда 187 та ҳамда 99 та бўлган Хитой ва Туркия жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
— Қозоғистон – 74 та;
— Жанубий Корея – 42 та;
— Тожикистон – 27 та;
— Қирғизистон – 25 та;
—Туркманистон – 24 та;
— Озарбойжон – 17 та;
— АҚШ – 14 та;
— Германия – 14 та.
Мавзуга оид
13:12 / 19.01.2026
Ўзбекистонда 474,9 минг корхона: энг катта улуш савдо соҳасига тўғри келяпти
10:16 / 19.01.2026
Кичик бизнес етакчи: корхоналарнинг 85 фоизи микрофирмалар
09:41 / 17.01.2026
Ўзбекистонда ҳар 10 та корхонанинг қарийб 8 таси МЧЖ
13:43 / 15.01.2026