Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда энг кўп хорижий корхонага эга давлатлар рўйхати эълон қилинди
2025 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 164 та корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг катта қисми хорижий корхоналар ҳиссасига тўғри келади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг 4 247 таси қўшма, 13 917 таси хорижий корхоналар ҳисобланади. Шунингдек, сўнгги 5 йилда бундай корхоналар сони 1,9 баробарга ошган.
Миллий статистика қўмитаси келтирган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони бўйича топ-10 давлат қуйидагича:
- Хитой — 5 044 та;
- Россия — 3 181 та;
- Туркия — 2 137 та;
- Қозоғистон — 1 212 та;
- Жанубий Корея — 693 та;
- Афғонистон — 635 та;
- БАА — 414 та;
- Тожикистон — 389 та;
- Ҳиндистон — 375 та;
- АҚШ — 340 та.
Мавзуга оид
15:50 / 02.02.2026
Тошкент шаҳри БАА сармояси бўйича етакчи ҳудудга айланди
15:32 / 02.02.2026
Ўзбекистонга кореяликлар оқими кўпайди: 46 минг ташриф
14:11 / 02.02.2026
Самарқанд туғилишлар сони бўйича етакчи ҳудуд бўлди
17:36 / 31.01.2026