Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кичик бизнес етакчи: корхоналарнинг 85 фоизи микрофирмалар
2026 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда 474,9 мингта корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда. Уларнинг 403,8 мингтаси, яъни 85 фоизи кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилда фаол корхоналар сони 2025 йилга нисбатан 50,1 мингтага ошган. Бу 11,8 фоиз ўсишни ташкил этади.
Фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони йиллар кесимида (1 январ ҳолатига):
- 2022 йил — 528,9 мингта;
- 2023 йил — 592,4 мингта (+12 фоиз);
- 2024 йил — 485,0 мингта;
- 2025 йил — 424,8 мингта;
- 2026 йил — 474,9 мингта (+11,8 фоиз).
Таҳлилларга кўра, корхоналар таркибида кичик бизнес улушининг юқорилиги ички бозорда хизматлар ва савдо фаоллиги, иш ўринлари яратилиши ҳамда тадбиркорлик ташаббусларининг кенгайиши билан боғлиқ омил сифатида баҳоланади.
Мавзуга оид
12:08
Ўзбекистонда юк автомобиллари ишлаб чиқариш бўйича янги рақамлар эълон қилинди
10:35
Топ-10: Ўзбекистонга энг кўп турист қайси мамлакатлардан келган?
09:41 / 17.01.2026
Ўзбекистонда ҳар 10 та корхонанинг қарийб 8 таси МЧЖ
17:40 / 15.01.2026