Ҳудудга янги ҳоким тайинланса, ўша ерда экологик аудит ўтказилади - Президент
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар экин майдонларини тўлиқ сув тежайдиган технологияларга ўтказиш зарур. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Қайд этилишича, бунинг учун далаларга сув етказадиган объектлар фермер ва кластерлар бошқарувига берилади. Сув етказиш тизимига Туркия, Испания, Хитой каби давлатлар тажрибаси кенг жорий қилинади.
Сув тежайдиган технологияни жорий қилган фермер ва деҳқонлар янада рағбатлантирилади. Бунга келгуси йилдан 10 фоизли кредит ажратилади, ўз ҳисобидан жорий қилганларга эса, харажатнинг 50 фоизи қоплаб берилади.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини янада кенгайтирамиз. Барча аҳоли масканлари, маҳаллаларда “яшил майдонлар”ни кўпайтириш учун, йилига 400 миллиард сўм ажратиб борилади.
Шунингдек, барча давлат идоралари, корхоналар, олийгоҳлар ўзларининг “яшил боғлари”ни ташкил қилади. Энди, янги уй-жой қуришда пудратчиларга “яшил ҳудуд” ва автотураргоҳ барпо этиш мажбурий талаб қилиб қўйилади”, деди Шавкат Мирзиёев.
Билдирилишича, Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорлар келгуси етти йилда 2,3 миллион гектарга етказилади (ҳозирда 1,6 миллион гектар). 2030 йилгача республикада кўкаламзорлик даражаси 30 фоизга етказилади.
Тошкент шаҳрида амал қилаётган бошқарув компаниялари фаолияти жойларда ҳам жорий этилади. Барча қишлоқ ва шаҳарлар қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш хизматлари билан 100 фоиз қамраб олинади, уларни қайта ишлаш эса, камида 65 фоизга етказилади.
“Бундан буён, ҳудудга янги ҳоким тайинланса, ўша ерда экологик аудит ўтказилади, натижалари жамоатчиликка эълон қилинади. Шунда, ҳудуд аҳолиси ҳоким олдига сув ва ҳаво тозалиги, кўкаламзорлаштириш даражаси бўйича аниқ масала қўя олади”, деди президентликка номзод.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

20:41 / 03.06.2025
“Сайловга тайёр номзодлар йўқ эди” – Кореяда навбатдан ташқари сайлов қандай ўтди?

17:16 / 02.06.2025
Полша президентлик сайловида Карол Навроцки ғалаба қозонди

11:32 / 19.05.2025
Португалияда ўнг марказчилар навбатдан ташқари сайловларда ғалаба қозонди

09:02 / 05.05.2025