Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент туманида бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлди
Тошкент вилоятининг Тошкент туманида бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса тўғрисида расмий маълумот берди.
Бугун, 30 май куни соат 13:59 да Тошкент вилояти Тошкент тумани «Абдураҳмонов» МФЙда жойлашган бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 9 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:24 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:47 да ўраб олинган ва соат 15:15 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида 3 та хонадоннинг тахминан 450 квадрат метр майдонда том ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.