Ўзбекистон | 12:00 / 31.05.2023
10674
1 дақиқада ўқилади
Апрел ойида ишлаб чиқарилган автомобиллар сони маълум қилинди
Апрель ойида 2545 та Onix автомобили ишлаб чиқарилган.
Автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2023 йилнинг апрель ойида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони маълум қилинди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, апрел ойида ишлаб чиқарилган автомобиллар сони қуйидагича:
- Cobalt - 9 965 дона;
- Lacetti-Gentra - 9 531 дона;
- Onix - 2 545 дона;
- Damas - 2 197 дона;
- Tracker - 1 958 дона;
- Nexia T-250 - 142 дона;
- махсус енгил автомобиллар - 985 дона.
Аввалроқ Статистика агентлиги автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2023 йилнинг январ-апрел ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони тўғрисида маълумот берганди.
Агентлик хабарига кўра, 2023 йилнинг январ-апрел ойларида энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган — 27 739 дона.
Мавзуга оид
10:56
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
15:01 / 17.12.2024
Андижонда фуқароларнинг машиналарини ижарага олиб, уларни йўқ қилиш билан шуғулланган йирик уюшган гуруҳ устидан суд бошланди
08:10 / 10.12.2024
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 млндан ошди
16:51 / 09.12.2024