Жаҳон | 17:37 / 31.05.2023
5076
1 дақиқада ўқилади

ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши саммити виртуал форматда бўлиб ўтади

Фото: KUN.UZ

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити 4 июль куни виртуал форматда бўлиб ўтади, дейилади ташкилотга раислик қилаётган Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси Ҳиндистоннинг илк раислиги остида 2023 йил 4 июль куни виртуал форматда бўлиб ўтади, дейилади хабарда.

Эрон, Беларусь ва Мўғулистон саммитга кузатувчи давлат сифатида таклиф қилинган. ШҲТ анъанасига кўра Туркманистон меҳмон сифатида таклиф этилган.

Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистоннинг ШҲТга раислиги даврини аъзо давлатлар ўртасидаги “қизғин фаолият ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик даври” деб атади. Ҳиндистон жами 134 та учрашув ва тадбирлар, жумладан, 14 марта вазирлар даражасидаги мажлисларни ўтказди. 

Ўтган йилги ШҲТ саммити Самарқандда сентябрь ойида ўтказилган эди. Ўшанда Эронни ШҲТга тўлақонли аъзо қилиш тўғрисида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Мамлакат Ҳиндистондаги саммитдаёқ ташкилотга аъзо бўлиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид