“Чиқиндиларни оммавий йиғиш” умуммиллий ҳаракати ташкил этилади
“Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони имзоланди.

Фото: Kun.uz
2024 йил 1 январдан давлат ўрмон фонди участкалари фақат E-auksion платформаси орқали ижарага берилади. 2023 йил 1 июлдан чиқинди полигонларини хусусийлаштириш тақиқланади.
2023 йил 1 декабрдан қуйидаги ерларда электромобилларни тез қувватлантириш станциялари барпо этилади:
Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва вилоят бўйсунувида бўлган шаҳарлар ҳудудларидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, сиғими 100 автомобилдан ортиқ бўлган автотураргоҳлар ҳамда бозорлар ҳудудида;
“Ўзбекистон туризм магистрали” туризм транспорт коридори автомагистраль йўлларида жойлашган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари, савдо ва кўнгилочар марказлари ҳудудида.
“Ўзбекистон туризм магистрали” туризм транспорт коридорининг чўл ва саҳро қисмида қуёш электр станцияларини қурган ҳолда биринчи 50 та электромобилларни тез қувватлантириш станцияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳага 100 млн сўм субсидия сифатида ажратилади.
2023 йил 1 июлдан “Чиқиндиларни оммавий йиғиш” умуммиллий ҳаракати ташкил этилади.
Фармонга кўра:
- “Табиатга меҳр” инновацион ва интеллектуал лойиҳалар танлови ўтказилади;
- “Табиат мадҳияси” (мусиқа ва матни) учун танлов эълон қилинади;
- “Ёш экологлар” ҳаракати кўкрак нишони таъсис этилади;
- мактабларнинг Миллий ўқув дастурига “экосоат” дарслари киритилади.
2024 йил 1 январдан Нукус шаҳрида:
- ичимлик сувидан фойдаланиш бўйича кўп қаватли уйлар ўртасида “Тежамкор уй” ва “Тежамкор хонадон” рейтинг тизими ишга туширилади;
- йил якунига кўра, энг кам сув ишлатган 20 та хонадон ҳамда хонадонларининг 50 фоизидан ортиғи белгиланган меъёрлардан кам сув ишлатган 20 та кўп қаватли уйлар рағбатлантирилади;
- ғолиб хонадон ва уйларга қуёш панеллари ёки уй атрофини ёритиш мосламалари бепул ўрнатиб берилади.
Мазкур тажриба 2025 йилдан Тошкент шаҳри ва барча вилоят марказларида ҳам жорий қилинади.
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ташкил этилди. 2023 йил 1 июлгача Республикада ташкил этиладиган экологик акциялар махсус платформаси ишга туширилади.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европанинг олтита давлати «Россияга босим ўтказишни» давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:11
-
Британияликлар тўлиқ офисга қайтишдан кўра ишдан бўшашни афзал кўрмоқда — тадқиқот
Жамият | 00:46
-
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон | 00:20
-
Дунёдаги энг яшил шаҳарлардан бири экологик мақсадларига эриша олмагани учун жаримага тортилди
Жаҳон | 23:40 / 31.03.2025
Мавзуга оид

15:11 / 26.03.2025
Тошкентга 6 мингга яқин чиқинди қутилари етишмайди — Экология бошқармаси

09:41 / 26.03.2025
Чиқинди полигонлари ҳудудида экосаноат зоналари ташкил этилади

16:16 / 25.03.2025
Қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарилади

12:06 / 14.03.2025