Жаҳон | 17:17 / 03.06.2023
10637
2 дақиқада ўқилади

Туркия Косовога тинчликпарвар кучларини юборади

Фото: AP

НАТО сўровига кўра турк тинчликпарвар кучлари 4 ва 5 июнь кунлари Косовога юборилади, деб хабар қилди Анқарадаги Мудофаа вазирлиги. Косово шимолидаги тартибсизликлар чоғида ўнлаб серблар ва KFOR тинчликпарвар кучлари вакиллари яраланган.

Туркия НАТОнинг KFOR халқаро тинчликпарвар контингентига қўшилиш ҳақидаги тегишли илтимосини қондирган ҳолда Косовога тинчликпарвар қўшинларини юборади. Косово шимолидаги тартибсизликлар муносабати билан тинчликпарвар кучлар 4 ва 5 июнь кунлари юборилади, бу ҳақда 3 июнь, шанба куни Анқарадаги Мудофаа вазирлиги маълум қилди. 

Идора минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликка зарар етказиши мумкин бўлган инқирозни бартараф этиш учун вазмин ва конструктив мулоқотга чақирди. 
 
29 май куни Косовонинг Звечан шаҳрида намойишчилар KFOR кучлари билан тўқнашган. Тартибсизликларда камида 50 нафар намойишчи ва KFOR’нинг 41 нафар ходими жароҳатланган. Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Европа Иттифоқи Звечандаги «ҳайратланарли зўравонлик»ни кескин қоралаши ҳақида маълум қилди. «Европа Иттифоқи Косово ҳукумати ва намойишчиларни вазиятни зудлик билан ва сўзсиз юмшатишга чақиради. Биз томонлардан масъулият билан ҳаракат қилишларини ва мулоқот орқали зудлик билан сиёсий ечим топишларини кутамиз», деб ёзади Боррел. 

Шунга қарамай, Косово шимолида серб намойишчиларининг норозиликлари давом этди. Намойишчилар Косово хавфсизлик кучларини минтақадан олиб чиқиб кетишни ва этник албан аҳолига мансуб мэрларни ишдан бўшатишни талаб қилмоқда. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти