Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина президенти: Биз қарши ҳужумга тайёрмиз
Украина қарши ҳужумга тайёр, дея маълум қилди унинг президенти Володимир Зеленский The Wall Street Journal нашрига берган интервьюсида.
Фото: Reuters
Давлат раҳбари бу операция қанча давом этишини билмаслигини қўшимча қилди.
Бундан ташқари, Киев ўз ҳамкорларидан кўпроқ қурол олишни хоҳлайди, дея таъкидлади Украина раҳбари.
«Биз баъзи нарсаларга эга бўлишни хоҳлаймиз, лекин ойлар давомида кута олмаймиз», деди Зеленский.
Украиналик сапёрлар Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужумига тайёргарлик доирасида бир неча ҳафта давомида Россия томонидан босиб олинган ҳудудлар чегарасидаги миналарни олиб ташлаш учун машаққатли меҳнат қилмоқда, деб ёзади Американинг The Washington Post газетаси.
Унинг маълумотларига кўра, украиналик муҳандислар ва сапёрлар баъзи ҳолларда ўз ишлари учун мудофаа истеҳкомларини бузиб ўтишга мўлжалланган янги жиҳозлардан, шу жумладан Германиянинг Leopard 2 танкига асосланган махсус ўзгартирилган транспорт воситаларидан фойдаланяпти.
Мавзуга оид
01:22
АҚШ Украинага кўпроқ қурол етказиб беришни ваъда қилди – ОАВ
21:54 / 06.12.2025
Путин денгиз блокадаси билан таҳдид қилди. РФ армияси бунга қодирми?
16:15 / 06.12.2025
Мерцга Кремлдан "ҳужум": АҚШнинг Украина бўйича роли атрофида баҳс кучаймоқда
13:54 / 06.12.2025