Ўзбекистон | 15:45 / 04.06.2023
9705
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 5 июн куни ҳаво ҳарорати яна кўтарилади

Ўзбекистонда янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

«Ўзгидромет» 5 июн, душанба куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20...+22 даража, кундузи +35...+37 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +36...+41 даража бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, чўл ҳудудларда +28 даражагача, кундузи +35...+40 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +18...+23 даража, кундузи +35...+40 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +35...+40 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +32...+37 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид