Путин Каховка ГЭС фалокатига илк бор изоҳ берди
Россия президенти «кенг кўламли экологик ва гуманитар фалокат»га олиб келган ҳодисада Украинани жавобгар деб айтди.
Россия президенти Владимир Путин Украинанинг Херсон вилоятида Каховка ГЭС тўғони вайрон бўлишига биринчи марта изоҳ берди.
У Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали қилган суҳбатида «Украина кенг миқёсдаги экологик ва гуманитар фалокатга олиб келган ваҳший ҳаракатлари» учун жавобгар бўлишини айтган. Путин сўзларига кўра, Украина расмийлари «ҳарбий ҳаракатлар кескин авж олишига» сабаб бўлмоқда.
Кремль хабарида айтилишича, Путин ва Эрдўған «Украина атрофидаги вазият бўйича фикр алмашган», бироқ Туркия президенти нима дегани келтирилмаган.
Туркия президенти маъмуриятининг ижтимоий тармоқдаги хабарида Эрдўған шубҳага ўрин қолмаслиги учун тўғоннинг бузилиши бўйича кенг қамровли текширув ўтказиш лозимлигини айтган. Шу билан бирга, у россиялик ва украиналик экспертлар, БМТ ва халқаро ҳамжамият, жумладан Туркия иштирокида текшириш ўтказиш учун комиссия тузилиши мумкинлигини таъкидлаган.
Россия ва Туркия томонлари мулоқот кимнинг ташаббуси билан ўтганини маълум қилмади.
Эрдўған Путин билан суҳбатдан олдин Украина президенти Владимир Зеленский билан ҳам гаплашган. У тергов учун комиссия тузиш имкониятини маълум қилган. Зеленский Эрдўған билан суҳбатда фалокатнинг инсонпарварлик ва экологик оқибатлари, жумладан, Запорижжя атом электр станцияси учун хавфлари ҳақида гапирган. Шунингдек, у Эрдўғанга фалокат оқибатларини зудлик билан бартараф этиш учун керак бўлган нарсалар рўйхатини берган.
Украина Каховка ГЭС фалокатида Россияни айбламоқда.
Мавзуга оид
23:44 / 22.11.2024
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
23:01 / 21.11.2024
Путин Днепрга «Орешник» номли ўрта масофага учувчи баллистик ракета билан зарба берилганини маълум қилди
20:56 / 21.11.2024