Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 10:13 / 14.06.2023
2746
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга қариндошларини йўқлаш мақсадида 2,2 млн киши келди
5 ойда 2,2 млн киши қариндошларини йўқлаш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.
2023 йилнинг январь-май ойларида 2,6 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:
— қариндошларни йўқлаш — 2,2 млн киши;
— дам олиш — 274,1 минг киши;
— хизмат юзасидан — 51 минг киши;
— даволаниш — 28,1 минг киши;
— тижорат — 18,4 минг киши;
— ўқиш мақсадида — 4,5 минг киши.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш