Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралия парламент яқинида Россия элчихонаси қурилишини тақиқлади
Австралия ҳукумати миллий хавфсизликка таҳдид туфайли парламент биноси яқинида янги Россия элчихонаси қурилишига тўсқинлик қилди. Қонун парламентнинг ҳар икки палатаси томонидан қабул қилинган ва генерал-губернатор томонидан тасдиқланиши керак.
Австралия Канберрадаги парламент биноси яқинида Россиянинг янги элчихонаси қурилишини тўхтатди. Қонун 15 июнь, пайшанба куни парламентнинг ҳар икки палатаси томонидан бош вазир Энтони Албаниз томонидан оммага эълон қилинганидан кейин уч соат ичида қабул қилинди.
Албаниз бу ҳаракатнинг сабаби сифатида миллий хавфсизлик масаласини кўрсатди. Унга кўра, янги қонун хавфсизлик идоралари тавсиялари асосида Россия томонидан ер участкасини ижарага олишни бекор қилади. «Биз ижарага олинган объект расмий дипломатик ваколатхонага айланмаслиги учун тезкор ҳаракат қилмоқдамиз», деди ҳукумат раҳбари журналистларга.
Унинг таъкидлашича, гап Австралияда Россия дипломатик миссияси пайдо бўлишининг олдини олиш ҳақида кетаётгани йўқ - унинг сўзларига кўра, элчихона биносини парламентга яқин жойда жойлаштириш шарт эмас. Энтони Албаниз Россия объектининг рўпарасида жойлашган Хитой элчихонаси билан боғлиқ хавф борми деган саволга тўғридан тўғри жавоб бермади, деб ёзади AP.
Қабул қилинган қонун генерал-губернатор Дэвид Херли томонидан маъқулланган кундан бошлаб кучга кириши кутилмоқда.
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026