Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева: Таълимга янги талаблар қўйиляпти, бутун тизим янгиланмоқда
Ўзбекистонда таълимга янги талаблар қўйиляпти, бутун тизим янгиланмоқда. Бу ҳақда Президент администрацияси ижро этувчи аппарати коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шуъба мудири Саида Мирзиёева айтиб ўтди.
"Хивада бўлиб ўтган Абу Райҳон Беруний номидаги биринчи халқаро кимё олимпиадаси иштирокчилари ва ғолиб ҳамда совриндорларини табриклайман. Олимпиадада уч қитъанинг 16 давлатидан ёш олимлар иштирок этди", деб ёзади у.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда бундай нуфузли халқаро олимпиадалар бўлиб ўтиши бежиз эмас.


"Президентимиз саъй-ҳаракатлари билан илмга ва илм аҳлига муносабат ўзгарди, олимларнинг қадри тиклана бошлади. Таълимга янги талаблар қўйиляпти, бутун тизим янгиланмоқда", дейди Саида Мирзиёева.

Билдирилишича, олимпиадада иштирок этган ёшлар барча тенгдошлари учун ўрнак ва намуна бўлади.


Мавзуга оид
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
10:15 / 26.06.2026
Олий тоифали ўқитувчилар мақсадли магистратурага қабул қилинади
21:46 / 25.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди
19:56 / 25.06.2026