Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди
Яқин кунларда ўзаро савдо ва инвестицияларни рағбатлантириш тўғрисидаги битим имзоланиши маълум қилинди.
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкентда АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди.

«АҚШ савдо вакили, элчи Жеймисон Грир билан Тошкентда учрашиб турганимдан хурсандман. Ўтган бир йил давомида биргаликда жуда салмоқли ишларни амалга оширдик, бунинг натижасида алоқаларимиз янги босқичга кўтарилди.
Яқин кунларда ўзаро савдо ва инвестицияларни рағбатлантириш тўғрисидаги битим имзоланишини кутмоқдамиз.

Ўзбекистонга ҳамда икки томонлама ҳамкорлигимизга кўрсатаётган юксак эътибори учун элчи жанобларига миннатдорлик билдираман», деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Мавзуга оид
12:03
Эроннинг нишонлари – дунёда ва Араб кўрфази давлатларида АҚШнинг нечта ҳарбий базаси бор?
08:52
АҚШ Эрондаги ҳарбий объектларга янги зарбалар берди
22:58 / 15.07.2026
АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга чиқарилади
18:51 / 15.07.2026