Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркий давлатлар билан соддалаштирилган божхона йўлаги жорий этилади
Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Унга мувофиқ, Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида соддалаштирилган божхона йўлагини жорий этиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.
Мазкур битим 2022 йил 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида имзоланган.
Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Мавзуга оид
09:30 / 29.01.2026
Туркий давлатлар халқаро университети очилиши режалаштирилмоқда
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025