Спорт | 09:28 / 20.06.2023
25385
1 дақиқада ўқилади

Оксана Чусовитина Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

Cингапурда спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Фото: yuz.uz

Миллий Олимпия  қўмитаси маълумотига кўра, мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари иккита медални қўлга киритди.

Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастурида кумуш медални қўлга киритди. У фақатгина Жанубий Корея атлети Ео Сео-Жеонгдан пастроқ балл жамғарди. Аёллар баҳсида учинчи ўринни филиппинлик Алиа Финнеган қўлга киритди.

Эркаклар ўртасида таяниб сакраш йўналишида кечган финал дастурида Абдулазиз Мирвалиев ҳам 14.083 балл билан кумуш медалга сазовор бўлди. Ушбу баҳсларда Осиё чемпионлиги Филиппин вакили Карлос Юлога насиб этди. У таяниб сакрашда 14.299 балл тўплади. Учинчи ўринни Жанубий Корея гимнастикачиси Жаехо Ким 13.766 балл билан қўлга киритди.

Мавзуга оид