«Бу орқадан урилган зарба, хиёнат» – Путин «Вагнер»нинг исёнига муносабат билдирди
Россия президенти Владимир Путин «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбари, ўзининг собиқ ошпази Евгений Пригожин бошчилигида мамлакатда бошланган ҳарбий исёнга илк марта муносабат билдирди. Унинг мурожаати Кремл расмий саҳифаларида эълон қилинди.
«Россияликлар, Қуролли кучлар шахсий таркиби, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, махсус хизмат ҳарбийлари, душман зарбаларини мардонавор қайтараётган ҳарбийларга мурожаат қилмоқчиман. Бугун тунда барча йўналишдаги командирлар билан яна бир бор гаплашдим. Алдов ёки таҳдид билан жиноий ҳаракатга аралаштирилганларга ҳам мурожаат қиламан. Улар ҳарбий исён кўринишидаги оғир жиноятга етакланди. Россия бугун неонацистлар ва уларнинг хўжайинларига қарши ўз келажаги учун курашмоқда. Одамларимизнинг хавфсизлиги ва мустақиллигимиз учун курашяпмиз. Минг йиллик тарихга эга Россия бўлиб қолиш учун курашяпмиз.
Бундай вақтда бизни кучсизлантирадиган ҳамма нарсани чеккага суриб қўйиш керак. Бу ишлар жанг қилаётган қуролдош дўстларидан кечиш дегани. Бу давлатимиз ва халқимизга орқадан берилган зарбадир. 1917 йил мамлакат биринчи жаҳон урушида жанг қилаётган вақтда Россияга худди шундай зарба берилганди. Ундан ғалабани ўғирлашганди. Бу ишлар давлат қулаши ва армия пароканда бўлишига олиб келганди. Оқибатда ҳудудлар бой берилди, кейин эса фуқаролар уруши бошланди. Руслар русларни, оға-инилар бир бирини ўлдирди.
Биз бундай иш такрорланишига йўл қўймаймиз. Давлатни ҳар нарсадан асраймиз. Ички хиёнатдан ҳам. Ҳозир бўлаётган нарса айнан хиёнатдир. Шахсий манфаатлар кўзланган. Бу «Вагнер» сафига Соледар ва Артёмовскни озод қилган ўз қуролдошларига ҳам хиёнатдир. Улар Новоросия ва рус оламининг яхлитлиги учун жон беришганди.
Бу Россияга берилган зарба. Биз ватанни бундай хавфдан ҳимоя қилар эканмиз жавоб кескин бўлишига сўз берамиз. Киимки онгли равишда шантаж ва террор йўли билан ҳарбий исёнга аралашса, жазоланади. Қуролли кучлар ва бошқа органлар керакли буйруқларни олишди. Кучайтирилган антитеррор операциялари Москва ҳамда унинг атрофида олиб борилади. Ростовда вазиятни барқарорлаштириш бўйича ишлар қилинади. У ерда вазият қийин. У ерда ҳарбий ва фуқаролик ташкилотлар фаолияти чеклаб қўйилган.
Россия президенти, олий бош қўмондон ва Россия фуқароси сифатида Россияни сақлаб қолиш учун ҳамма ишни қиламан. Конституцион тузум ва фуқаролар эркинлигини таъминлайман. Қуролдош дўстларини сотган, ҳарбий исёнга қўшилганлар албатта жазоланади. Ягона тўғри танлов жиноий ҳаракатларда қатнашишни тўхтатишдир. Ватанимиз билан бирга ҳар қандай синовдан ўтиб янада кучли бўламиз», деди Путин.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Golden House’дан янги уй орзуларингиз сари дадил қадам!
Ўзбекистон | 19:00
-
Автофалокатда жабрланганларга 500 миллион сўм зарар қоплаб берилди
Ўзбекистон | 18:38
-
«Ўргимчак тўри» операциясидан сўнг Россия бомбардимончи самолётларини Узоқ Шарққа кўчирди
Жаҳон | 17:51
-
Ўзбекистонда Volkswagen автомобиллари ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон | 17:48
Мавзуга оид

17:51
«Ўргимчак тўри» операциясидан сўнг Россия бомбардимончи самолётларини Узоқ Шарққа кўчирди

15:00
"Медуза" асосчиси Тимченко Россия расмийлари томонидан қидирувга берилди

14:47
Ўзбекистон ва Россия экспортни ривожлантиришга қаратилган шартномани имзолади

11:49