Жамият | 18:50 / 27.06.2023
16929
5 дақиқада ўқилади

Korzinka Go: Корзинкадан етказув бўйича янги илова билан танишамиз

Фото: Korzinka Go

Ўзбекистондаги энг йирик супермаркетлар тармоғи – “Корзинка” ўз онлайн-супермаркетини “Korzinka Go” номи билан янги бренд остида тақдим этишини эълон қилди. Хизмат озиқ-овқат маҳсулотлари ва уй учун товарларнинг кенг ассортиментини, шунингдек, икки соат ичида тезкор етказиб бериш имконини таклиф этади.

Korzinka Go иловаси ишга туширилгани муносабати билан хизматнинг барча фойдаланувчиларига илк буюртма учун 10% миқдорида чегирма ва уч бепул буюртма имкони тақдим этилади. Онлайн-супермаркетнинг етказув хизмати ҳозирча Тошкент шаҳрида мавжуд, лекин уни бошқа шаҳарларда ҳам ишга тушириш режалаштирилган.

Бироз тарих

Истеъмол маҳсулотларини етказиб бериш хизмати Ўзбекистонда 2005 йилда бошланган ва у айнан “Корзинка” томонидан амалга оширилган. Даставвал Anglesey Food номида фаолият бошлаган супермаркетлар тармоғи шу йилнинг ўзида ребрендингни амалга ошириб, korzinka.uz номи билан онлайн-етказув хизматини йўлга қўйган.

2017 йилда хизмат Lebazar аутсорс хизматига топширилган. 2022 йилда эса “Корзинка” компанияни сотиб олди ва хизматни янгилаш, такомиллаштириш ишларини бошлади.

— Юртимизда чакана савдо (ритейл) ва онлайн-етказув соҳасида биринчилардан бўлиб фаолият бошлаган компания сифатида биз Korzinka Go онлайн супермаркетини харидорларимизга тақдим этишдан бағоят хурсандмиз.

Бизнинг асосий мақсадимиз — "одатдагидан яхши" тамойилига риоя қилган ҳолда, озиқ-овқат харидини янада қулай қилиш. Бу мақсадга эришганимиз эса синов ва хатоликлар, кўплаб тажрибалар натижасидир, — дейди “Корзинка” супермаркетлар тармоғи асосчиси ва кузатув кенгаши раиси Зафар Ҳошимов.

Korzinka Go иловасида нималар бор?

 Korzinka Go хизматида рўзғорингиз учун зарур озиқ-овқатлар, уй учун керакли товарларнинг катта, осон танлов имконияти тақдим этилган ва икки соат ичида тезкор етказув ҳам мавжуд.

 Иловада, шунингдек:

 • реал вақт тартибида етказувчининг ҳаракатланишини қулай қидирув ва харитадан кузатиш мумкин;

• бўлимлардаги суратлар Midjourney сунъий идрок дастури ёрдамида шакллантирилган;

Энг аҳамиятлиси, Korzinka Go’да “Корзинка” супермаркетларининг сифат стандартлари тўла амал қилади, хизмат ва товарлар учун кафолат мавжуд.

 Korzinka Plus’да (Корзинка карта дастури) рўйхатдан ўтказилган телефон рақамингизни Korzinka Go’га бириктириб, карта дастурининг барча имкониятларидан фойдаланишингиз ҳам мумкин.

— Ҳаёт тарзи тезлашиб боргани сари, ҳатто баъзан вақт топиб дўконга чиқиб келишга ҳам имкон бўлмай қолади. Бугун биз мижозларимизга бу вақтни муҳимроқ ва ёқимли нарсаларга бўшатиш имкониятини беришдан мамнунмиз: оила билан мулоқот, дам олиш ёки ўқиш учун. Рақамли тажрибанинг замини энг яхши технологиялардан фойдаланиш, мижозларнинг фикр-мулоҳазаларига эътибор қаратиш ва ҳар куни севиб истеъмол қилинадиган маҳсулотни яратишга бағишланган профессионаллар жамоаси орқали эришилади, — дея таъкидлайди Korzinka Go раҳбари Константин Нечаев.

 Бу “Корзинка”дан ҳали ҳаммаси эмас — компания Ўзбекистондаги биринчи, тўлиқ тарзда ишловчи dark-store (омбор-дўкон) ишга туширилишини эълон қилди. Dark-store мамлакатдаги энг катта таклиф — 15 минг турдаги товарларга мўлжалланган ва мунтазам кенгайиб боради.

Korzinka Go иловасини бу ердан юклаб олиш мумкин: Линк

Korzinka Go онлайн-супермаркетининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига обуна бўлинг:

 Instagram: instagram.com/korzinkago

Телеграм: t.me/KorzinkaGo

“Корзинка” билан боғлиқ сўнгги муҳим янгиликларни эса компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги расмий саҳифалари орқали кузатиб боришингиз мумкин:

 Ўзбек тилидаги Telegram-канал: t.me/korzinkauzb

Рус тилидаги Telegram-канал: t.me/korzinkauz

Instagram саҳифаси: instagram.com/korzinkauz

Facebook саҳифаси: fb.com/korzinkauz

Компания сайти: korzinka.uz

Реклама

Мавзуга оид

Эълонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Yandex Uzbekistan Ўзбекистонда эндиликда бизнес мулоқотларини амалга ошириш учун Юлдуз ва Лола овозларини тақдим этди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Yandex Uzbekistan Ўзбекистонда эндиликда бизнес мулоқотларини амалга ошириш учун Юлдуз ва Лола овозларини тақдим этди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди