Жаҳон | 15:49 / 28.06.2023
29434
6 дақиқада ўқилади

Краматорскка зарба оқибатлари ва фронтдаги россиялик мерганлар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 489-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • 27 июн куни кечқурун россиялик ҳарбийлар Краматорск бўйлаб ракета зарбаси йўллади. Донецк области раҳбари Павел Кириленкога кўра, ракеталардан бири одамлар ўтирган ресторанга келиб тушган. 28 июн куни эрталабки маълумотларга кўра, ҳужум қурбонлари сони ўн нафарни ташкил этмоқда, яна 61 киши жабрланган. 
  • Путин Кремлда ҳарбийлар ва бошқа кучишлатар тузилмалар вакиллари қаршисида чиқиш қилди. У бу тузилмалар амалда «фуқаролик урушини тўхтатишгани»ни эътироф этди.
  • Александр Лукашенко Пригожин айни вақтда Беларусда эканини маълум қилди.
  • Росгвардия раҳбари Виктор Золотов ўз тузилмасида оғир қуроллар ва танклар пайдо бўлишини айтди. Пригожиннинг исёни юзасидан изоҳ бераркан (исён якунланганидан уч кун ўтиб), у «бу исён Ғарб томонидан йўлга солингани»ни айтди.
  • ФХХ Россиядаги қуролли исён бўйича ишни ёпди. РФ мудофаа вазирлигидагилар «Вагнер» ХҲК ҳарбий техникалари Россия армиясига ўтказилишини маълум қилди.
  • Пригожиннинг исёни вақтида ғарбдаги иттифоқчилар Украинадан «қайиқни чайқалтирмаслик» ва Россия ҳудудларига зарба бермасликни сўраган, демоқда CNN манбалари. Телеканал маълумотига кўра, Америка разведкаси Пригожиннинг режаси тафсилотларидан бохабар бўлишган.

Куннинг асосий воқеаси. Краматорск бўйлаб зарба

27 июн куни кечқурун Россия қўшини Краматорск шаҳрини «Искандер» русумли иккита ракета билан ўққа тутди, дея тасдиқлаган Украина бош прокурори. Аввалига зарба С-300 тизимининг икки ракетаси билан йўллангани айтилаётганди, бу ҳақда, хусусан Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилган.

Асосий зарба Краматорск марказига берилган: натижада Ria Pizza ресторани вайрон бўлган, бу вақтда бу ерда ўнлаб кишилар бор эди, зарбадан кейин ҳудудда ёнғин бошланган. Донецк области маъмурияти раҳбари Павел Кириленкога кўра, ҳужум оқибатида жами 18 та кўп қаватли уй ва 65 та хусусий уй, бешта мактаб, иккита болалар боғчаси, савдо маркази, меҳмонхона ва бошқа бинолар шикастланган. Иккинчи ракета Краматорск ташқарисидаги Беленкое қишлоғига келиб тушган, прокуратуранинг 27 июн куни берилган маълумотига кўра, маҳаллий аҳоли вакилларидан беш киши жабрланган.

Шаҳарга зарба оқибатида камида ўн киши ҳалок бўлди. Бош прокурор Андрей Костинга кўра, қурбонлар орасида — 14 ёшли опа-сингиллар ҳамда 17 ёшли яна бир қиз бор. Украина миллий полициясидагилар 61 киши турли даражада тан жароҳатлари олганини маълум қилган. Жабрланганлар орасида — 2022 йилда туғилган саккиз ойлик чақалоқ ҳам бор.

Краматорск марказида қидирув-қутқарув ишлари
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Краматорскка ҳужумдан кейин яраланган аскар ярадор аёл ва унинг чақалоғига ёрдам кўрсатмоқда
Narciso Contreras / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Россияликлар ракетаси келиб урилган ресторан ичкарисида қон излари
Narciso Contreras / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Қутқарувчилар харобалар остида қолиб кетган краматорсклик аёлни олиб чиқиш йўлини қидирмоқда
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Краматорскда ракета зарбаси келиб тушган жой яқинидаги маҳаллий аҳоли вакиллари
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Яраланган краматорсклик кишини тез ёрдам автомобилига олиб боришмоқда
Narciso Contreras / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ракета келиб урилган ҳудуднинг кўриниши
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Қутқарувчилар ва кўнгиллилар аёлни харобалар остидан олиб чиқиши
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Фронтдаги украин дронлари 

Украинанинг 45-бригадаси ҳаво разведкаси взводи ҳарбий хизматчилари Донецк яқинидаги позицияда «Лелека» разведкачи дронини йиғишмоқда
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий «Лелека» дронини Донецк областидаги позициялар бўйлаб учиришга шайланмоқда
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик жангчи разведкачи дронни бошқармоқда
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Украиналик зенитчиларнинг Киев атрофидаги позицияси

 

Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари бўлинмаси ҳарбийлари шведларнинг елкада олиб юриладиган, рақибнинг пастлаб учувчи аппаратларини нишонга олишга мўлжалланган RBS 70 зенит-ракета комплекси билан
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA

Володимир Зеленский олдинги чизиқдаги штабда

26 июн куни Донецк областига Украина президенти Володимир Зеленский ташриф буюрди. У Украина қуролли кучлари қарши ҳужуми кетаётган Бердянск йўналишидаги штабда бўлган.

Володимир Зеленский олдинги чизиқдаги қўмондонлар билан гаплашмоқда
Украина президенти матбуот хизмати / EPA / Scanpix / LETA

 Луҳанск областидаги россиялик мерганлар

Марказий ҳарбий округ мерганлари Лиман йўналишида жанговар топшириқни бажариш чоғида. 14 июн куни олинган фотосурат икки ҳафта ўтиб эълон қилинмоқда.

Мавзуга оид